Овоз сотиб олган Қамчибек Жолдошбаевнинг қудасига 50 минг сом жарима солинди

311
Қамчибек Жолдошбаев

Собиқ депутат Қамчибек Жолдошбаевни овоз сотиб олишда айбланган қудаси Мухтарбек Сидиков 50 минг сомлик жаримага тортилди. Бу ҳукмни 13 январда Бишкек шаҳрининг Ленин туман суди чиқарди.

Айбланувчи 2021 йилнинг 16 ноябрида миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимлари томонидан ушланган. Кўп ўтмай махсус хизмат гумондор №26 Ленин сайлов округидан номзод Камчибек Жолдошбаевнинг қариндоши эканини очиқлаган.

«Мухтарбек Сидиков Ленин туманининг тўрт сайловчисига 8 минг сом тарқатиб, кейин қўлга тушган. Тинтув вақтида ва Сидиковнинг машинасини текшириш вақтида сайловчиларга тарқатилиши керак бўлган 39 минг сом топилган, буни сайловчиларнинг манзили ёзилган рўйхат исботлаб туради», — деб билдиришган МХДҚдан.

Тергов давомида пул олган тўрт гувоҳ ихтиёрий равишда 8 минг сомни куч органларига ўтказиб беришган. Шунингдек, гувоҳлар Сидиков пулни улар Жолдошбаевга овоз бериш учун берганини тасдиқлашган.

2021 йилнинг 18 ноябрида Марказий сайлов комиссияси Жолдошбаевни рўйхатини бекор қилиб, парламент сайловидан четлатган. МСКнинг йиғинида Жолдошбаевнинг мухтор вакили Урмат Орозкулов айбланувчи номзоднинг ташвиқотчиси сифатида рўйхатга олинмаганини билдириб, бундай ҳаракатларни у «ўз ихтиёри билан қилиши мумкин» деб тахмин қилган.

Сидиков 10 январдаги суд мажлисида айбини тан олиб, тергов билан ҳамкорлик қилган. Суд буни ҳисобга олиб, «Сайловчиларнинг овозларини сотиб олиш» моддаси билан айбдор деб топиб, 50 минг сом жарима солган. Тергов вақтида овоз сотиб олишга дейилган 47 минг сом давлат фойдасига ўтказилган.

2021 йилнинг 28 ноябрида ўтган парламент сайловида №26 Ленин округидан номзод Жанибек Абиров ғолиб бўлган.

«Уятчан» депутат

Жолдошбаев биринчи марта Жогорку Кенешнинг учинчи чақирилишида депутат бўлган. 2015 йили сайловга “Онугуу-Прогресс» партияси билан қатнашиб яна депутат бўлиб сайланган.

Депутат Жолдошбаев ишга маршруткадан тушиб, пиёда келган касбдошларидан уялишини айтиб танқид қилинган.

Бундан ташқари, Жолдошбаев шов-шувли ишлари билан маълум: 2011 йили унга бир неча савдогарнинг аризаси асосида «Бебошлик» моддаси билан жиноий иш қўзғалган.

2014 йили эса журналист Семетей Талас ўғли депутат унга ҳужум қилганини билдирган. 2016 йили Жолдошбаев ўзининг фракцияси йиғинида кўп хотинлиликни қонунийлаштиришни таклиф қилган.

Камчибек Жолдошбаев бой депутатларнинг қаторига киради. Депутатнинг қимматбаҳо мулклари, компаниялари ва уйлари бор.