Ўш шаҳар кенгашининг раиси Салман Назилбеков шаҳар бюджети ҳисобидан қимматбаҳо хизмат автомашина сотиб олди. Тендер давлат сотиб олишлар порталида эълон қилинди.
Ўш мериясининг муниципал мулк бошқармаси тендерни 4 февралда эълон қилиб, 15 февралда натижаси чиққан. Техник маълумотномада машина Япониядан 2013-2018 йиллар орасида чиққан, оқ рангда бўлиши кераклиги ёзилган.
Тендерга икки компания қатнашиб, «Мега Сервис» МЧЖ 748 минг 500 сом таклиф қилиб, ғолиб бўлган. Мерия қошидаги автогараж етакчиси Эркин Аралиев «Клооп»га раис учун 2014 йили чиққан Toyota Camry 55 русумидаги машина сотиб олинганини айтди.
Аралиевнинг айтишича, спикерни аввалги хизмат машинаси эскириб, мотори бузилган. Шу сабаб автогараж бошчиси «эски машинани таъмирлагандан кўра ўрнига янги сотиб олган яхши» деган.
Адлия вазирлигининг сайтида тендерда ютган «Мега Сервис» МЧЖ етакчиси сифатида Алайбек Жолонов кўрсатилган. Компания турар-жой ва бино қуриш билан шуғулланиши ёзилган.
«Мега Сервис» 2018 йили «Ўш шаҳар сув канал» ишхонаси хизмат машина сотиб олиш учун эълон қилган 200 минг сомлик тендерда ҳам ютган. Шунингдек, мазкур ишхонанинг янги йил совғалари учун эълон қилинган 456 минг сомлик тендерида ҳам ғолиб бўлган.
1 мартдан бошлаб вазирликларга ва бошқа давлат органларига бюджет пулларига янги хизмат машиналарини сотиб олиш тақиқланган. Бундан ташқари, давлат органлари ва вазирликлар бюджет ҳисобидан маъмурий бинолари ва иш жойларини капитал таъмирлай олишмайди.
Молия вазирлигидан тақиқ президент Садир Жапаровни республика бюджетининг харажатларини оптималлаштириш бўйича фармони асосида эълон қилинганини билдиришган.
Фармонда давлат раҳбари ҳукумат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органи томонидан «бюджет маблағларини тежашни ички резервларини топишга жиддий эътибор берилмаяпти» деб таъкидлаган.