Қирғизистон БМТнинг Украина бўйича резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

269

БМТнинг Бош Ассамблеяси 2-мартда Украина бўйича резолюцияни қабул қилди. Резолюцияда Россияга Украинадаги ҳарбийларини чиқариб, республикага нисбатан куч қўлланиш ҳаракатини тўхтатиш талаби айтилди. Бу ҳақда рус нашрлари билдирди.

Резолюцияни 141давлат қўллади. Ташкилот аъзолари Россиядан Украинадаги, жумладан 2014-йили аннексияланган Қримдан ҳарбийларини чиқаришни, шунингдек Украинанинг Донецк ва Луганск облатсларидаги туманларнинг мақоми бўйича қарорини зудлик билан бекор қилишни талаб қилишди.

«Укринформ» ахборот егнтлигининг Нью-Йоркдаги ҳусусий мухбири резолюцияни 141 давлат қўллаганини, 5 давлат — Россия, Беларус, Сурия, Шимолий Корея ҳамда Эритрея қарши овоз бериб, 35 давлат, унинг ичида Қирғизистон ва Қозоғистон овоз беришдан тийилганини билдирди.

Украинанинг президенти Владимир Зеленский БМТдаги овоз беришдан кейин резолицияни қўллаган давлатларга миннатдорлик билдирди.

«Сизлар тарихнинг тўғри томонини танладингизлар», — деб ёзди у Твиттерда.