«Кадастр»нинг Қорасув филиали 24 млн сомлик ерни ноқонуний тарзда хусусий мулкка қайд этган

295

«Кадастр» давлат муассасасининг Қорасув туманидаги филиали 24,5 млн сомлик муниципал ер участкасини фуқаро ер участкасини фуқаро номига ноқонуний тарзда қайд қилиб берган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар қилди.

Ўш вилояти Қорасув туманининг прокуратураси «Кадастр» давлат ишхонасининг масъул шахслари майдони 0,18 гектарни ташкил қилган муниципал ер участкасини ҳеч қандай ҳуқуқ аниқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаронинг номига рўйхатга олиб беришганини аниқлаган.

Лавозимини суиистеъмол қилиш факти бўйича жиноят иши қўзғалиб, тергов амаллари олиб борилмоқда.