Қидирувда юрган икки қирғиз фуқароси Украинадан Польшага ўтаётганда қўлга олинди

332
Иллюстратив сурат

2017 йилдан бери Интерпол қидирувида бўлган икки қирғиз фуқароси Украинадан Полшага ўтаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда 3 мартда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, қўлга олинганларнинг бири Суриядаги қуролли тўқнашувларда қатнашган, иккинчиси эса Қирғизистонда жазо ўтаётиб колониядан қочган.

“[...] қидирувда бўлган икки фуқаро Украинада яшириниб юрган ва Украинадаги воқеалар сабаб Полша ҳудудига киришга қўлга тушган», — деб билдиришди ИИВдан.

Шунингдек вазирликдан Интерполнинг Қирғизистондаги бюроси ходимлари 2021 йили халқаро қидирувда бўлган 45 кишини қўлга олганини билдиришди. Уларнинг 31и Қирғизистон ҳудудида, яна 14 киши чет ўлкаларда ушланган.

Бундан ташқари, куч органи чет ўлкада ўғирланган 10 машинани топиб, яроқсиз олти ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бир қалбаки паспортни аниқлашган.

Россияни Украинага қуролли ҳужуми сабаб Қирғизистон элчилиги қирғиз фуқароларини хавфли ҳудуддан эвакуациялашни бошлаган. Полшага 90 қирғизистонлик чиқарилган.

1 мартда Қирғизистоннинг 112 фуқароси Венгрияга етган. Яна 30 қирғизистонлик Украинадан ўзи чиқиб кетган.

Элчилик маълумотига кўра, Украинада 1 357 қирғиз фуқароси расмий рўйхатда туради.