Миллий банк олтин сотиб олган қирғизистонликлар кўпайганини билдирди

291

Миллий банк 2022 йил бошидан бери 93,5 млн сомга 1030 ҳажмли олтин қуймаларини сотди. Бу ҳақда «Клооп»га миллий банкнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Маълумотга кўра, олтин қуймаларининг кўпи, аниқроғи 894 донасини Миллий банк 25 февралдан бошлаб сотган.

«Бугунги кунда миқдорли олтин қуймаларига талаб ошмоқда. 894 [миқдорли олтин қуймаларини сотиш] […] ўтган йилнинг шу вақтидаги кўрсаткичидан анча кўп — 2021 йилнинг 25 февралидан 2 мартигача 38 дона сотилган эди», — деб билдирди миллий банк.

Миллий банк билдиришича, 2021 йили 192,9 млн сомга 2039 миқдорли олтин қуймалари сотилган.

Президент Садир Жапаров 28 февралда қирғизистонликларга сомнинг қиймати тушиб, чет эл валютаси қимматлаётган вақтда олтин сотиб олишни таклиф қилган. У «капиталингизни қоғоз пул билан сақлагандан кўра олтин билан сақланг» деб маслаҳат берган.

Эртаси куни 1 мартда Жапаров ўз таклифидан кейин «Миллий банкка олтин сотиб олишга навбатга турганлар кўпайганини» билдирган.

«Тўғри қиласизлар, хориж банкларида ёки уйда қоғоз пул билан сақлагандан кўра, олтин билан сақланг, юз йилдан кейин ҳам куймайсиз. Сом билан доллар ўз қадрини йўқотиши мумкин, олтин эса ўз қадрини ҳеч қачон йўқотмайди», — деган президент.

Олтиннинг нархлари. Миллий банк сайтидан скриншот.

Миллий банк маълумоти бўйича 3 мартга кўра 1 грамм олтиннинг нархи 7 минг 845 сомни ташкил қилди.