Ўшда турғундан WhatsApp орқали 20 минг АҚШ доллар талаб қилган киши қўлга олинди

290
Гумондорни қўлга олиш вақти. Сурат милиция олган видеодан скриншот

2 мартда Ўш шаҳар милицияси турғундан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган киши қўлга олди. У олдин «Қотиллик» моддаси билан судлангани аниқланди.

Маълумотга кўра, 1 мартда Ўш турғуни ариза ёзиб, «М» исмли фуқаро ўзини ва яқинларини ҳаётига хавф солиб, WhatsApp орқали пул талаб қилаётганини билдирган. Факт бўйича «Таҳдид» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, тергов бошланган.

2 март куни соат 17:00 атрофида гумондор шаҳардаги кафеларнинг бирида ариза эгасидан 20 минг АҚШ долларининг бир қисмини олаётганда ушланиб, вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов давом этмоқда.

Қўлга олинган гумонланувчи. Сурат: Ўш ШИИБ

17 февралда Ўш вилоятининг Қорасув туманида «Женго» лақаби билан танилган криминал Кадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳининг фаол икки аъзоси МХДҚ томонидан қўлга олинган. Тергов маълумотига кўра, гумондорлар Ўш вилоятида тадбиркордан пул талаб қилишган.

МХДҚ уларни Қорасувнинг Наримон қишлоғида хусусий тадбиркордан пул олаётганда ушлаган. Гумондор 29 ёшдаги «А. уулу Э.» ва 30 ёшдаги «Р.Э.Р.» олдин турли жиноятлари учун судлангани маълум қилиниб, улар МХДЖҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.