Next TV телеканали миллатлараро низо қўзитишда гумонланиб, етакчиси қўлга олинди

349

МХДҚ Next TV телеканалига жиноий иш қўзғалганини маълум қилди. Махсус хизмати Next TV канали ижтимоий тармоқлар орқали «Украина ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиши бўйича шартномага эришди деган ёлғон маълумот тарқатган» деб ҳисоблайди. Журналистлар маълумот манбаси сифатида Қозоғистоннинг махсус хизматининг собиқ етакчисини ёзганларига таянишган.

Адвокат Акмат Алагушев телеканал директори Таалай Дуйшўнбиев «Ҳудудлар аро низони қўзғатиш» моддаси асосида қўлга олинганини билдирди.

«48 соатдан кейин эҳтиёт чораси қаралади. Эфир тўхтатилганини нотўғри деб ҳисоблайман. Маълумот телеканалга умуман алоқаси йўқ бошқа манбадан чиққан. [Офисни] муҳрлаб, эфирни тўхтатишга ҳеч қандай зарурат йўқ эди», — деди у.

МХДҚнинг маълумотида айтилган жиноий ишга Алнур Мусаевни «Қирғизистон билан Тожикистон Россиянинг босими билан ўз позицияларидан қайтиб, яширин равишда унга ҳарбий қўллов кўрсатишга тайёрликларини билдиришган» деб ёзган билдируви сабаб бўлгани айтилади. Бу маълумотни Қирғизистонни мудофаа вазирлиги инкор қилди. Россия билан Украина ўртасидаги урушда Қирғизистон рус армиясига ҳарбий ёрдам бермаган деб билдиришган.

 

Телеканал Мусаевнинг сўзларини Фейсбук ва Телеграм каналига жойлаган.

МХДҚ «телеканалнинг ҳаракатлари нотўғри маълумот берилишига, Қирғизистон ва бошқа давлатларнинг халқини адаштиришга олиб келган, шунингдек миллатлар аро низони қўзғатишни ва миллатга асосланган низони шакллантиришнинг катализатори бўлиб саналади» деб тушунтиради.

Куч ходимлари уларда Next TV телеканалининг ҳаракатларида миллатлар аро низони қўзғатиш белгилари борлигини кўрсатиб турган эксперт хулосаси борлигини айтишмоқда.

«Олинган материаллар асосида Next TVга «Миллатлар аро низони қўзғатиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалди. [...] Телеканалнинг масъул ходимларига нисбатан тегишли процессуал қарорлар қабул қилинади», — дейилади МХДҚнинг маълумотида.

МХДҚ ОАВларини касбий этикага амал қилиб, ёлғон ва аниқланмаган маълумотлар бўлган мақолаларни чиқармасликка чақирди.

«Айрим ҳолларда [бундай маълумотлар] оғир, ўлканинг обрўсига зарар келтириш билан боғлиқ оқибатларга олиб келиши мумкин», — деб айтилади МХДҚнинг маълумотида.

Бундан ташқари, махсус хизматдан у ерда «бузуқи кучлар томонидан ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорсизлаштиришга йўналтирилган ноқонуний ҳаракатларга йўл бермаслик, аниқлаш ва олдини олиш мақсадида» интернет мониторинг қилинаётганини таъкидлашди.

Телеканалнинг Фейсбук саҳифасида Next TV Қирғизистоннинг барча ҳудудларида кўрсатиши айтилади. Канал ҳар куни муҳим воқеаларни, янгиликлар ва интервьюларни беради. Телеканал сиёсатчи Равшан Жээнбековга алоқадор бўлиши мумкин.