«Фуқароларни санкциясиз тинглаш». Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

339

Жогорку Кенеш депутатлари 2-март куни биринчи ўқишда миллий хавфсизлик органлари ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилишди.

Лойиҳанинг МХДҚ суд рухсатисиз фуқароларни тинглаб, пойлаб ва ижтимоий тармоқлардаги ёзишмаларини очиқлашга рухсат олади деган меъёри фуқаровий жамиятни хавотирга солди.

МХДҚ ваколатларини кенгайтирадиган қонун лойиҳасини 7-февралда «Бутун Қирғизистон» мухолифат фракциясининг лидери Адахан Мадумаров парламент йиғинида кўтарган. У ҳужжатда МХДҚга суд қарорисиз фуқароларни тинглаб, ижтимоий тармоқлардаги хатларини кўришга ҳуқуқ берган меъёрларни танқид қилган.

Мадумаров қонун лойиҳасини фақат концепциясини қабул қилишга рози бўлди, бироқ ҳужжат фуқаровий жамият иштирокидаги давра суҳбатида муҳокама қилиниши керак деб шарт қўйган.

Натижада парламент қўмитаси МХДҚнинг қонун лойиҳасини концепциясини қабул қилди.

«Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик органлари ҳақидаги» қонун лойиҳаси 2018-йилдан бери бор. Бу ҳужжатни амалдаги редакцияси очиқ манбаларда йўқ, бироқ Адлия вазирлигининг сайтига лойиҳанинг биринчи варианти жойлаштирилган.