Элчилик: Москвада «зўрланди» деб айтилган аёл этанолга заҳарланиб, пневмониядан ҳалок бўлди

353
Иллюстратив сурат: «РИА Новости» нашри

Қирғизистонни Россиядаги элчилиги 2-мартда Москва шаҳрида «кўплашиб зўрлашдан кейин вафот этган» дейилган аёл воқеаси бўйича маълумот берди.

Элчилик шифокорларга таяниб, қирғизистонлик аёл этанолдан заҳарланиб, пневмониядан вафот этганини билдирди. Шунингдек, экспертиза хулосасида «зўрлаш факти инкор қилинганини» маълум қилишди.

Москва шаҳрининг Кузьминки тумани бўйича Ички ишлар вазирлигига қирғизистонлик аёл зўрлангани ҳақида маълумот шу йилнинг 3-январида тушган.

Қирғиз фуқароси бурни синиб, спиртли ичимликдан заҳарланиб шаҳар касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Полиция аёл билан спиртли ичимлик ичган икки қирғиз фуқаросини қўлга олган.

«Даволовчи шифокорнинг айтишича, 28-февралда Қирғизистон фуқароси этанолдан заҳарланиб, пневмония сабаб реанимацияда вафот этган. Аниқ сабаби суд-тиббий экспертизасидан кейин аниқланади», — деб билдиришти Қирғизистоннинг элчилигидан.

Воқеага боғлиқ элчилик Россиянинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат йўллади.

Бунгача Россиянинг ОАВлари 36 ёшдаги қирғизистонлик аёлни олти киши калтаклаб, зўрлаганини ёзган. Воқеадан кейин аёл вафот этганини билдиришган.

Расмий маълумотга кўра, Россияда 1 млнга яқин қирғиз фуқаролари ишлайди