Россиянинг Украинага ҳужум қилиб, уруш ҳаракатларини олиб бораётганига саккиз кун бўлди.
БМТ бош ассамблеяси резолюция қабул қилиб, Россиядан «Украинани халқаро томондан тан олинган чегарасидаги ҳудудлардан барча қуролли кучларини тўлиқ, тўхтовсиз ва жимгина чиқариб кетишини» талаб қилди. Резолюцияни Сербия билан бирга 141 давлат қўллади.
35 давлат, уларнинг орасида Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон овоз бермади, Россия Беларус, ХХР, Сурия ва Эритрея резолюцияни қабул қилишга қарши овоз берди.
Россиянинг мудофаа вазирилиги Украинага ҳужум қилган кундан бери йўқотган ҳарбийларининг сонини очиқлади. Уларнинг маълумотига қараганда, Украинадаги «махсус операцияда» Россия урушни шундай атамоқда) 498 рус ҳарбийлари ҳалок бўлган.
Бироқ украин томон рус томондан ҳалок бўлганлар бўйича бошқача маълумот бермоқда. Масалан, Украина президенти Владимир Зеленский рус томон бир ҳафтада 7-9 минг ҳарбий йўқотганини билдирди.
3 мартда Беловеж ўрмонида Россия билан Украина ўртасидаги сўзлашувларнинг иккинчи босқичи бўлади. Россиянинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ўз талабидан қайтмаганини айтмоқда: Қримни Россияга қарашли эканини тан олиш, Донеск ва Луганс вилоятларининг чегарасидаги «ДХР» ва «ЛХР» мустақиллиги, Украинани қуролсизлантириш ва уни «денатсификациялаш».
Украина президентининг маслаҳатчиси ва ўлка делегациясининг аъзоси Михаил ПодолякРоссия «халқ урушига» тортилганини тан олиши керак деб ҳисоблайди, сабаби урушда «рус муносабатларини, рус жамоатчилигини, рус иқтисодининг салоҳияти кундан-кунга қисқармоқда» дейди.
Украинанинг ФҲВ турли шаҳарларда фуқаровий объектларга ҳужумлар давом этаётганини билдирмоқда. Ўққа Киев ва Харков шаҳарлари тутилган, Харковда Успен черкови ҳужумда қолган — бу ҳақда «Украинская правда» ёзди.
Рус танклари босиб олган Херсон шаҳрининг мери «қуролли меҳмонларга» шаҳар турғунларининг қоидасини айтиб берганини билдирди: комендантлик соатига амал қилиш, фақат икки кишидан шаҳардан чиқа олади, автомашиналар энг кам тезликда юриши керак.
«Ҳозирча шундай. Украинанинг байроғи бизда. Шу бўйича қолиши учун талабларни бажаришга тўғри келади. Ҳозирча бундан бошқа ҳеч нарса таклиф қилолмайман», — деб ёзди у.
Россияда уруш вақтида давлат цензураси кучаймоқда. Роскомнадзор The Village нашрини ёпди, шунингдек The New Times, Doxa ва «Крым.Реалии» нашрлари ҳам тақиқланди. Роскомнадзор Россияни Украинага қилган агрессияси ҳақидаги мақола учун «Википедия»ни ҳам ёпиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, «Роскомсвобода» лойиҳаси YouTube сервисига тақиқ қўйилиши мумкинлигини маълум қилди. Бундан ташқари, Россия Давлат думасига «рус ҳарбийларининг ҳаракати ҳақида ёлғон маълумот» тарқатганларни 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш бўйича қонун лойиҳаси таклиф қилинди.