Маблағ айланмаси 30 млн сомгача бўлган бизнеснинг суғурта бадалини камайтириш таклиф қилинди

343

Ижтимоий фонд парламентга маблағи 30 млн сомдан ошмаган бизнеслар учун суғурта тарифларини камайтириш ҳақида қонун лойиҳасини таклиф қилди. Бу ҳақда муассаса етакчиси Бактияр Алиев парламентнинг 3-мартдаги йиғинида айтди.

«Ёлланган ходимларнинг сони камида беш киши бўлса, ҳар ойда 27,25%дан 22 фоизгача, уларнинг сони 15 киши бўлса, 27,25%дан 14 фоизгача, иш берувчидан 17,25%дан 4%гача камайтириш қаралмоқда», — деди у.

Алиевнинг айтишича, тарифларни камайтириш 2022-йилдан 2024-йилгача давом этади. Бу ҳужжат президентнинг суғурта тўловларини камайтириш бўйича фармони ижроси мақсадида ишлаб чиқилганини қўшимча қилди.

Ҳужжатда давлат бюджетидан молияланувчи корхоналар, давлат ишхоналари ҳамда давлатнинг улуши 51%дан ошган ташкилотларга бу ўзгаришларни алоқаси йўқлиги айтилади.