Қирғизистоннинг Мудоаа вазирлиги Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ етакчиси Альнур Мусаевнинг баёнотини инкор қилди. Мусаев Қирғизистон Украинада Россияга яширин турда ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда деб билдирган эди.
Бу бўйича Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати маълумот тарқатди.
«Қирғизистоннинг барча ҳарбий қисмлари республиканинг ҳудудида. Қирғизистон Қуролли Кучларининг чет ўлкалардаги қандайдир бир ҳарбий операцияларга иштироки бўйича ҳар қандай тахминларни тўлиғи билан рад этамиз», — деб билдиришди Мудофаа вазирлигидан.
Мудофаа вазирлиги фуқароларни расмий манбаларнинг маълумотигина ишонишга чақирди.
Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ етакчиси Альнур Мусаев 2-мартда Фейсбук саҳифасига «Қирғизистон билан Тожикистон Россиянинг босими билан ўз позицияларидан чекиниб, яширин тарзда унга ҳарбий қўллов кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришган» деб ёзган.
«Ҳарбий техникаси, ўқ-дорилар, шунингдек Марказий Осиё республикаларидаги Россия контингенти урушга қатнашиш учун Россияга бир четдан чиқарилмоқда. Россия Қозоғистонга ҳам босим қилиб, Украинага қарши урушда ўз тарафига ўтишни талаб қилмоқда. Тоқаевнинг (Қасим-Жомарт Тоқаев — Қозоғистон президенти) ҳамда бизни ТИВнинг охирги баёнотига кўра, Қозоғистон ҳукумати ҳам Россияга яширин ёрдам кўрсатишга тайёр экани кўриниб турибди», — деб ёзган Мусаев.
Альнур Мусаев «Клооп»га берган интервьюсида бу маълумотни унга ЕХХТ котибиятидаги ҳусусий манбааси билдирганини айтди. Мусаев Фейсбукдаги билдируви ўчирилганини ҳам қўшимча қилди.