Атай Ўмурзаков даниялик ҳамкорлари кечирим сўраб хат жўнатганини билдирди

300

3-мартда қирғизистонлик раққос Атай Ўмурзаков аввалроқ ҳамкорликдан бош тортган Даниядаги ҳамкорлари тушунмовчилик учун кечирим сўраб, хат жўнатганини билдирди.

Ўмурзаков ижтимоий тармоққа ёзган постига хорижий ҳамкорлари жўнатган хатни илова қилди. Унда шартнома кучида эканини, Атай ва унинг жамоасини кутишаётгани ёзилган.

«Вазиятни нотўғри тушунганимиздан афсусдамиз, бизга сизларнинг мамлакатингиў Россия таркибига киргандай туюлган эди  — бунинг учун афсусдамиз. Сизларни Данияда кутиб олишга тайёрмиз», — деб ёзилади билдирувда.

Шунингдек, данияликлар Россия орқали учиб бўлмаслигини Ўмурзақовга эслатиб, эҳтимол Қозоғистон орқали келарсиз деб савол берган.

Кеча Атай Ўмурзаков Даниядаги ҳамкорлари Украина-Россия урушида «Қирғизистон агрессорни қўллагани» учун ўртадаги келишувни бекор қилганини билдирган.

Ўмурзаков «Тумар» ва «Тотем шоу» рақс гуруҳларининг асосчиси. «Тумар» гуруҳи 2016-йили Britain’s Got Talent танловининг биринчи босқичидан ўтиб, ярим финалгача етган. Ўша йили Ўмурзаковни ўқувчиларининг ADEM гуруҳи Словакияда ўтган Česko Slovensko má talent («Чехия ва Словакиянинг талантлари») шоусида ғалабага эришган.

Охирги марта Ўмурзаковнинг гуруҳи 2020-йилнинг ноябрь ойида Германиядаги Das Supertalent шоусида қатнашган.

2-мартда БМТнинг Бош ассамблеяси Россияга Украинадаги ҳарбийларини чиқариб, республикага нисбатан куч қўлланиш ҳаракатини тўхтатиш талаби ҳақида резолюцияси қабул қилган. Унда Қирғизистон овоз беришда бетараф қолганини билдирган.