ИИВ: Истанбулда журналистни ўлдиришда гумонланиб, қидирувда юрган турк фуқароси қўлга олинди

306

26 февралда Бишкек шаҳрида журналистни ўлдиришда гумонланган Туркиянинг фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

У 2007 йилнинг январь ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида журналист Грант Динкни қасддан ўлдиришда айбланиб қидирувда бўлган. Шунингдек, уюшган жиноий гуруҳга аъзо бўлишга ва оқ отувчи қуролни ноқонуний олиб юришга гумонланган.

ИИВнинг Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича хизматига ўлка ҳудудида турк фуқароси қалбаки ҳужжат билан юрибди деган маълумот тушган.

Қидирув ишлари натижасида пойтахтда 38 ёшдаги «А.И» исмли турк фуқароси қўлга олиниб, уни ёнидан «М.И» исмли турк фуқаросига тегишли қалбаки паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси топилган.

Турк фуқаросига нисбатан «Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» ва «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддаси билан жиноий иш қўзғалди. Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман судининг қарори билан гумондор №1 тергов қамоғига икки ойга қамалди.

Истанбул шаҳрида чиққан «Агос» арман газетасининг бош муҳаррири Грант Динк 2007- йилнинг 19-январида таҳририятга киришда ўлдирилган.

Бу воқеа катта резонанс яратиб, истанбулликлар ва бошқа шаҳарларнинг минглаган турғунлари «Баримиз Динкмиз», «Баримиз арманмиз» деган плакатлар билан норозилик акцияларига чиқиб, уни ўлдирган одамларни топиб жазолашни талаб қилишган.

Суд беш йилдан кейин тугаб, жиноятни вояга етмаган Огун Самаст тан олиб, 21 йил 10 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Журналистни ўлдиришни уюштиришга умумий 19 киши қатнашгани айтилган. 2021-йилнинг март ойида жиноятга алоқаси бор дейилган тўрт полициячи умрбодга қамалган.

Муаллиф: Бактигул Нарматова