Парламент Атир Абдрахматовани омбудсмен қилиб сайлади

350

Жогорку Кенеш депутатлари 2-мартдаги йиғинда Атир Абдрахматовани Қирғизистоннинг ҳақиқатчиси қилиб сайлашди. Абдрахматова шу куни қасамёд қилди.

Атир Абдрахматова парламентда. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати.

Абдрахматованинг номзодини 50 депутат қўллади. Ҳақиқатчи лавозимига собиқ ҳақиқатчи Турсунбек Акунни қўшиб умумий тўрт кишини номзоди кўриб чиқилди.

Атир Абдрахматова — Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари бўлган. У 2020-йилнинг октябридаги сайловдан кейин ҳукумат алмашишига оли келган митинглардан кейин МСК аъзолигидан ўз истаги билан кетган.

Ўша вақтда Абдрахматова 2020-йилнинг 5-октябридаги (сайлов натижасига қарши норозилик бўлган куни) воқеалар учун жавобгарлик тўлиқ МСКнинг аъзоларида эканини билдирган. У ҳамкасбларини, МСК раисаси Нуржан Шайлдабековани ҳеч қандай чора кўрмагани учун танқид қилган.

Аввалги ҳақиқатчи Токон Мамитов 2021-йилнинг октябрида парламент сайловига қатнашиш учун истеъфога чиққан. Абдрахматова ўзи ҳам сайловга қатнашиб, Жети-Огүз бир мандатли округидан депутатликка номзодини қўйган. Бироқ бу округдан Арсланбек Малиев ғолиб бўлган.