Москвада қирғизистонлик қиз гуруҳ бўлиб зўрлашдан кейин ҳалок бўлди. Икки қирғиз фуқароси қўлга олинди

296

Москвада одамларнинг гуруҳи тарафидан қирғизистонлик қиз зўрлаш оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россиянинг нашрлари хабар қилишди.

Маҳаллий турғунлар тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, уйлардан бирининг подъездида олти киши қизни калтаклаб, зўрлашганини хабар қилишган.

«Жабрланган қиз касалхонага ҳушини йўқотган ҳолатда олиб келинган. Шифокорлар қиз этанол билан заҳарланиб, бурни синганини айтишган. Жабрланувчи 28-февралда жонлантириш бўлимида кўз юмган», — деб айтилади маълумотда.

Зўрлашда гумонланиб Москвада танишларининг уйида яшаб юрган икки қирғизистонлик қўлга олинди.