Украинадаги вазият сабабли дори-дармон сотувчи тармоқ оғир аҳволга дуч келиши мумкин

307

Украина билан Россиядаги вазият сабаб Қирғизистоннинг дори-дармон сотиш тармоғи оғир аҳволга келиши мумкин. Бу ҳақда 2-мартда соғлиқни сақлаш вазири ўтказган дори-дармон хавфсизлигига боғлиқ йиғинда айтилди.

Маълумотга кўра, мазкур икки давлатдан дори-дармон ва тиббий воситаларни олиб келиш номаълум муддатга тўхтатилди.

Йиғинда Фармацевтика бирлашмасининг етакчиси Эрнис Асанов ўлкага 30дан ортиқ давлатдан дори-дармон ва тиббий воситалар олиб келинишини айтиб, унинг 60%га яқини Россия ва Украинадан импорт қилинишини қўшимча қилди.

Асановнинг айтишича, Украинага берилган буюртмалар бекор қилинди, қачон тикланиши номаълум. Россиялик ишлаб чиқарувчилар санкция ва рублнинг қиймати барқарор бўлмагани учун дори-дармон ташишни номаълум муддатга тўхтатди.

«Санкциялар оқибатида Европанинг кўплаган ишлаб чиқарувчилари Россияга дори-дармон, тиббий воситалар беришни тўхтатиши мумкин деган хавотирлар бор. Бу албатта россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг экспортини тўхтатиши мумкин, уларнинг ҳаракати ички бозорни таъминлашга қаратилади», — дейди у.

Шу билан бирга фармацевтика тармоқ вакиллари Соғлиқни сақлаш вазирлигига нархларни изга солиш бўйича синов лойиҳасини* кризис барқарорлашгунча тўхтатишни таклиф қилди. Вазир Бейшеналиев бу масала бўйича ишчи гуруҳ тузишни топширди.

*Ўтган йили ўлкада биринчи марта айрим дори-дармонларнинг турига давлат изга солиш жорий қилинишини маълум қилган. Унга кўра, дори-дармон воситаларининг 56 турига ёки 300дан ортиқ савдо маркасига изга солиш киритилган. Дориларга бўлган нархларни Дори-дармон ва тиббий техника билан таъминлаш департамент аниқлайди.

Россия ҳарбийлари 24-февралда Украинага ҳужум қилган. Евроиттифоққа аъзо давлатлар, уларнинг орасида АҚШ Россияга янги иқтисодий ва технологик санкцияларни киритишни давом эттирмоқда. Шунингдек, Евроиттифоқ, Канада ва Буюк Британия рус учоқлари учун ҳаво йўлларини ёпган.