Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати «Бишкексууканал» ишхонасида коррупция схемаси аниқланганини билдирди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, ишхонанинг масъул одамлари хусусий қурилиш ташкилотларининг вакиллари билан тил бириктириб, «Бишкексууканал»нинг бюджетига тегишли тўловларни тўкмасдан 23га яқин қурилиш объектини сув билан таъминлаш ва канализация тармоқларига улашган.
Сўз 2018-2021 йиллари Бишкек шаҳрининг жанубий ҳудудида қурилган уйлар ҳақида бўлмоқда. Сув билан таъминлаш тармоқларига қўшилиш учун тушадиган пуллар Европанинг тикланиш ва тараққиёт банкидан (ЕТТБ) «Бишкек шаҳрини сув билан таъминлаш ва канализациясини реабилитациялаш» лойиҳасига олинган насияларни фоизлари билан тўлашга, сув билан таъминлаш ва канализациянинг магистраль ва бўлиштирувчи тармоқларини қуришга сарфланиши керак эди.
“«Бишкексувканал»нинг бюджетига 311 миллион сомдан ортиқ зарар келтирилгани аниқланди. Ҳозирда мазкур сумманинг бир қисми қурувчилар томонидан қайтари берилди», — деб қўшимча қилишди МХДҚдан.
Махсус хизмат текширув ўтказиб, коррупция схемасига алоқаси бор бошқа одамларни аниқламоқда. Бу коррупция схемасини уюштирган «Бишкексувканал» ишхонасининг ходимларини жавобгарликка тортиш масаласи қаралмоқда.
«Келтирилган зарар ўрни тўлдирилгандан кейин маблағлар ўз режаси бўйича сарфланади», — деб таъкидлашди МХДҚдан.