«Ошэлектр»нинг собиқ етакчиси коррупцияда гумонланиб, қўлга олинди

327
Дийканбай Даминов

«Ошэлектр» ишхонасининг собиқ раҳбари Дийканбай Даминов «коррупцияга» гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 2 мартда Бош прокуратурадан билдиришди.

Маълумотга кўра, текширув давомида муассасанинг масъул ходимлари 2016-2020 йиллар оралиғида электр энергиясидан бўлган дебитор қарзларни балансдан ноқонуний чиқаргани аниқланган. Натижада давлат бюджетига 134 млн 404 минг сом зарар келтирилган.

Бош прокуратура «Коррупция» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, вақтинча сақлаш жойига киритилганини билдирди.

Ҳозирда текширув ишлари бормоқда, жиноятга алоқаси бор бошқа одамларни аниқлаш ишлари бормоқда.

«Ошэлектр»га боғлиқ ишлар

2021 йил бошида ўша вақтдаги молия полицияси Даминовни тадбиркордан пора талаб қилишда гумон қилиб қўлга олган эди. Тергов маълумотига кўра, Даминов устидан тадбиркор шикоят қилган.

Тадбиркорнинг айтишича, у бошқарган компания «Ошэлектр» ишхонасидан бажарган ишлари учун 6 млн сом тўлаб беришни сўраган. Бунга ишхонани бошқарган Даминов бир миллион сом «откат» берасан деб талаб қилган.

Финполдан пуллар Даминов ҳисобига ўтказилганини таъкидлашган.

Кўп ўтмай Даминов Бишкек шаҳар ИИБнинг изоляторига киритилган эди. Шундан бери иш нима бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

*2021 йилнинг март ойида Молия полицияси тарқатилган.

Ундан олдин «Ошэлектро» ишхонаси давлат бюджетига 30 миллион сомдан ортиқ зарар келтиргани аниқланган. Маълумотга кўра, мазкур ишхонанинг масъул кишилари давлат мулк фонди билан келишмай туриб ишхонанинг аввалги маъмурий биносини ва унга яқин жойлашган ерни 8 миллион сомга сотиб юборган.

Бинонинг умумий майдони 619,66 кв метрни тузиб, 1665,0 кв метр ерда жойлашган эди. Финполиция маълум қилишича, ер сотиш вақтида бундай участканинг ўртача нархи — 1 сотих ер учун тахминан 30 минг АҚШ долларни тузган.

Натижада давлатга 30 миллион сомдан ортиқ зарар келтирилгани айтилган.