Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан рублнинг курси кескин тушиб кетди

295
Сурат: «Клооп»

Қирғизистонда рубль нархи 24 февралда 70-90 тийингача тушиб кетди. Бугун эрталабдан Россия Украинага ҳужум қилишни бошлаган. Оқибатда Россия валютаси кескин арзонлади.

Ҳозирда Қирғизистоннинг Миллий банк сайтида бир рубль нархи 1,05 сомга тенг эканини кўрсатмоқда.

Шундай бўлса ҳам баъзи банклар — Demir Bank, «Бакай Банк», «Қирғизкоммерсбанк», «АКБ Қирғизистон», «Айил Банк», Capital Bank ва «Халик Банк» рублни 70 тийиндан сотиб олишмоқда. Бошқалари Россия валютасини 90-95 тийинга баҳолашмоқда.

Пул алмаштириш бюроларида бир рубль 85 тийиндан сотилаётгани хабар қилинмоқда. Бунгача рублнинг ўртача нархи 1,1 сомни ташкил қилган.

Бу орада Россияда доллар кескин қимматлай бошлади. Маълумотга кўра, Россия банкларида бир доллар 87-88 рублгача ўсган. Бунгача доллар нархи 77-78 рублга тенг эди.

Россия Миллий банки доллар нархини 80 рубль деб хабар бермоқда.

Россиянинг Украинага ҳужуми

Россия президенти Владимир Путин 24 февралга ўтар кечаси Украинага нисбатан ҳарбий операцияларни бошлаганини эълон қилган. Унинг таъкидлашича, операциянинг мақсади — «8 йилдан буён геноцидга учраган кишиларни ҳимоя қилиш».

Путин украина ҳарбийларидан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украина чегарасини «демилитаризация ва денатсификация қилишга интилади» деб билдирган.

Украина таҳририятлари Харков, Мариупол, Краматорск бундан ташқари Киев шаҳрида ҳам портлашлар бўлаётганини ёза бошлашган. Украина ички ишлар вазирлиги Киевни қанотли ва баллистик ракеталар билан вайрон қилаётганини тасдиқлади.

Путин мурожаат этгунга қадар, бир неча соат аввал айирмачиларнинг «Донеск ва Луганск халқ республикаларининг» раҳбарлари унга мурожаат қилиб, Украинанинг «агрессиясидан ҳимоя қилиш учун» ёрдам сўрашган. Унда дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик ҳақида Россия билан тузган шартномаларини ёдга солишган.

21 февралда Россия ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «Донеск» ва «Луганск» «халқ республикаларининг» мустақиллигини тан олиб, эртаси куни Россия парламентининг икки палатаси тенг улар билан ҳамкорлик ва дўстлик шартномаларини ратификациялаган. Федерациянинг Кенгаши (парламентнинг олий палатаси) у ерга «тинчлик ўрнатувчи миссия» деган баҳона билан Россия ҳарбийларини киритишга рухсат берган.

Украинадаги қирғизистонликлар мамлакатдаги Қирғизистон элчилиги билан алоқага чиқа олмаяпти. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг 24 февралдаги йиғилишида депутат Айбек Маткеримов билдирди.

«Бизга Украина давлатидаги фуқароларимиз мурожаат қилмоқда. Чунки кўпчилик одамлар чиқиб кета бошлашди, биз элчилик билан боғланиб, ёрдам сўрайлик десак эрталабдан буён умуман алоқага чиқишнинг имкони бўлмаяпти дейишмоқда», — деб билдирди Маткеримов.

«Клооп»нинг редакцияси хабарни тасдиқлаш учун Қирғизистон ТИВи билан алоқага чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Украинада нима бўлмоқда?

Россия президенти 24 февралга ўтар кечаси Украинага нисбатан ҳарбий операцияларини бошлаганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, операциянинг мақсади — «8 йилдан буён геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украина чегарасини «демилитаризация ва денатсификация қилишга интилади» деб билдирган.

Украина таҳририятлари Харков, Мариупол, Краматорск бундан ташқари Киев шаҳрида ҳам портлашлар бўлаётганини ёза бошлашган. Украина ички ишлар вазирлиги Киевни қанотли ва баллистик ракеталар билан вайрон қилаётганини тасдиқлади.

Бу орада Россиянинг Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Украина шаҳарларига ракета ва артиллерия билан ўқ отмаганини, мамлакат фуқароларига «ҳеч қандай хавф туғилмаганини» билдирган.

«Донеск ва Луганск халқ республикаларининг» кучлари ҳам Украина позицияларига ҳужум қилишаётгани айтилди. Украинанинг Чегара хизмати рус ҳарбийлари Беларуснинг ёрдами ва ҳужумига ўтганини эълон қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский ўлканинг бутун ҳудудига ҳарбий режим киргизилганини билдирди. У АҚШ президенти билан хабарлашганини, америкаликлар «халқаро қўллов кўрсата бошлаганини» айтди.