ТИВ: Элчилик Украинадаги қирғизистонликлар билан яқиндан иш олиб бормоқда

268

Украинадаги Қирғизистон элчилиги штат режимида ишламоқда ва уруш вазияти туфайли Қирғизистон фуқаролари билан тиғиз алоқада. Бу ҳақда «Клооп»га ТИВнинг матбуот хизмати билдирди.

«Ватандошларимизга Украинанинг қонунларига ва тегишли қоидаларига риоя қилиб, шахсий хавфсизлик чораларини кўришни огоҳлантирамиз. Украинага боришни режалаштирган қирғизистонликларни йўлга чиқмасликка чақирамиз», — деб ёзилади маълумотда.

Вазирлик Қирғизистон фуқаролари ҳуқуқий ёрдам олиши учун ТИВнинг Консуллик хизмати департаментига ҳамда Қирғизистоннинг Украинадаги элчилигига мурожаат қилса бўлишини қўшимча қилди.

  • Қирғизистоннинг Украинадаги Элчилигининг рақамлари: +380997573413 ва +380442370346;
  • ТИВнинг Консул хизмати департаменти:
  • +996 551 312 000 (тезкор алоқа линияси) ва +996 703 428 865, +996 709 983 465, +996 554 065 215.

Бунгача Жогорку Кенешнинг 24 февралдаги йиғилишида депутат Айбек Маткеримов Украинадаги қирғизистонликлар Қирғизистон элчилиги билан алоқа қила олмаётганини айтган.

Украинада нима бўляпти?

Россия президенти 24 февралга ўтар кечаси Украинага нисбатан ҳарбий операцияларини бошлаганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, операциянинг мақсади — «8 йилдан буён геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украина чегарасини «демилитаризация ва денатсификация қилишга интилади» деб билдирган.

Украина таҳририятлари Харков, Мариупол, Краматорск бундан ташқари Киев шаҳрида ҳам портлашлар бўлаётганини ёза бошлашган. Украина ички ишлар вазирлиги Киевни қанотли ва баллистик ракеталар билан вайрон қилаётганини тасдиқлади.

Бу орада Россиянинг Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Украина шаҳарларига ракета ва артиллерия билан ўқ отмаганини, мамлакат фуқароларига «ҳеч қандай хавф туғилмаганини» билдирган.

«Донеск ва Луганск халқ республикаларининг» кучлари ҳам Украина позицияларига ҳужум қилишаётгани айтилди. Украинанинг Чегара хизмати рус ҳарбийлари Беларуснинг ёрдами ва ҳужумига ўтганини эълон қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский ўлканинг бутун ҳудудига ҳарбий режим киргизилганини билдирди. У АҚШ президенти билан хабарлашганини, америкаликлар «халқаро қўллов кўрсата бошлаганини» айтди.