Россия мамлакатнинг жанубидаги 12 аэропортнинг ишини вақтинча тўхтатди

312

Росавиация 24-февралда Россиянинг жанубидаги 12 аэропортнинг фаолиятини 2-мартга қадар вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда «Интерфакс» ёзди.

Бу рўйхатга Ростов-на-Дону, Краснодар, Анапа, Геленджик, Элиста, Ставрополь, Белгород, Брянск, Орёл, Курск, Воронеж, Симферополь шаҳарларининг аэропортлари кирди.

Шу билан бирга 24-февралнинг тонгидан бери Москва аэропортларида онлайн таблога рейслар тўхтатилгани ҳақида маълумотлар эълон қилинмоқда.

Росавиация ҳаво ҳаракатига чеклов киргизилгани сабабли, яқин орада учувчи йўловчилардан ва кутиб олувчи, кузаувчилардан аэропортларга келмай туришни, охирги хабарлар билан расмий сайтлардан танишишни илтимос қилди.

24-февралга ўтар кечаси Россиянинг президенти Украинага қарши ҳарбий операцияларни бошлаганини эълон қилган.

Унинг айтишича, операциянинг мақсади — «8 йилдан бери геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украинанинг чегарасини «демилитаризация ва денацификациялишга умид қилади» деб билдирган.