Ҳуқуқ ҳимоячилари «ёлғон ахборот» учун сайтларнинг ишига тўсиқ қўйиш қарорига қарши чиқишди

278

«Адилет» ҳуқуқий клиникаси Вазирлар маҳкамасининг интернетдаги ёлғон хабарлар устидан шикоят қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳасига батафсил таҳлил тайёрлади. Ташкилот ҳужжатнинг «фуқароларнинг сўз ва фикр эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқини чеклаш хавфли» деб ҳисоблайди.

Вазирлар маҳкамасининг қарори нима ҳақида?

14 февралда Маданият вазирлиги Вазирлар маҳкамасининг интернетдаги ёлғон маълумотлар учун шикоят қилиш тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилган. Ушбу ҳужжат «Ноаниқ (ёлғон) хабардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг ишлашини тўлдириши лозим.

Лойиҳада маҳкама сайтларни ҳамда саҳифаларни интернет-провайдер орқали ёпиш таклиф қилинмоқда. Маълумотнома –асосида агар кимдир биров чиққан хабарни ёлғон деса, унда у Рақамли ривожлантириш вазирлигининг хизматига шикоят билан мурожаат қилиши керак.

Давлат органдан ҳар қандай сайтнинг ишини тақиқлашни икки ой ичида илтимос қилса бўлади. Агар сайт эгаси хабарни ўз хоҳиши билан ўчирса, унга сайтга кириш имконияти қайта тикланади.

Кутилаётган хавфлар

Таҳлил лойиҳада қайси маълумотни «шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини камситди» дейиш мумкин деб аниқ айтилмаган. Қарор лойиҳаси бўйича, уни Рақамли ривожлантириш вазирлиги қошидаги Алоқалар тармоғини изга солиш ва назорат хизмати ҳал қилади.

Ташкилотнинг фикрича, бу бўрттириб кўрсатиш ёки цензура ўрнатиш бўлиши мумкин. Чунки Давлат хизматининг мутахассиси ёки ишончига ва кўз қарашига қараб мустақил қарор қабул қила олади.

2021 йилнинг 30 июнь ойидаги «Ноаниқ (ёлғон) хабардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги низомга қарши митинг. Фото: «Клооп».

Бундан ташқари, «Адилет» ҳуқуқий клиникаси Хизмат мутахассислари бундай қарорларни қабул қилиш учун етарлича малакали эканлигига шубҳа қилишади.

Ташкилот бундай масалалар фақат судда кўрилиши кераклигини таъкидлади.

«Ахборотнинг ёлғон ёки ноаниқ эканлигини, унинг ҳуқуқий фактини фақат суд аниқлашга ҳақли. Бунинг учун тегишли суд-лингвистик экспертиза хулосаси керак», — деб ёзилади таҳлилда.

«Адилет» ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти судларда тенгликни таъминланишини, хабарни эълон қилган томон манфаатини ҳимоя қилишга ҳақли эканлигини эслатиб ўтди.

«Таклиф этилаётган механизмда ушбу жараёнларнинг биронтаси ҳам йўқ», — деб қўшимча қилди ташкилотдан.

Қарор лойиҳасига нисбатан таҳлилда шикоят эгаси сайт ишини тўхтатиш бўйича талабида даъвосини асосламаслиги ҳам, аризасида фақат шахсий маълумотлари билан сайт манзили кўрсатилса етарли эканлиги айтилган.

«Шикоят эгасига барча ҳуқуқлар берилган, шу билан бирга хабар эълон қилган томон ёки ташкилот унинг ҳаракатларига нисбатан ёзилган аризани кўриб чиқишда қатнаша олмайди. Демак, ўз ҳуқуқини ҳимоя қила олмайди», — деб таъкидлади ташкилотдан.

Бундан ташқари клиника сайтлардаги маълумотни тақиқлашда қўлланилган техник имкониятлардан ҳам шубҳаланади.

«Регламент нафақат Қирғизистондаги интернет сегментига, балки хорижий сайт ва саҳифаларга, жумладан Facebook, Twitter, ВКонтакте каби ижтимоий тармоқларга ҳам тегишли бўлади. Экспертлар бунгача ҳам шахсий саҳифаларни тақиқлаш мумкин эмаслигини айтишган. Саҳифани тақиқлаш учун сайтни тўлиқ ёпишга тўғри келади», — деб айтилади таҳлилда.

Ҳуқуқий клиникадагилар биргина нашр туфайли Қирғизистондаги ҳамма ижтимоий тармоқлар таъқиқланиши мумкин деб хавфсирамоқда.

Ташкилотдан ушбу ҳужжат қабул қилиниши билан «сайтларни ноқонуний ёпиш» хавфига мустақил ОАВлар, журналистлар ва интернет-провайдерлар тўғри келиши мумкин деб қўшимча қилишди.

«Адилет» ҳуқуқий клиникаси сайтларни ноқонуний ёпилишидан келтирилган зарарни ким қоплаб беради деган саволни берди, чунки ОАВларни кўпчилигининг асосий даромади сайтга жойлаштирилган рекламадан тушади.

Шу билан бирга ташкилот Маданият министрлигининг қарорининг лойиҳасини амалга оширишга «республика бюджетидан қўшимча маблағ ажратилмайди» деган маълумотини ёлғон деди.

«Алоқани назорат қилиш бўйича хизматини тўлдириш учун ходимларнинг қўшимча шататини очиш керак бўлади. Шикоятлар кўп тушиши мумкинлигини, уларни кўриб чиқиш муддати кам эканлигини ҳисобга олганда ходимлар кўп керак бўлади», — деб айтилади таҳлилда.

«Адилет» ҳуқуқий клиникаси «мамлакатдаги оғир иқтисодий аҳволни ҳисобга олиб», «интернетда цензура ўрнатиш учун» ажратиладиган маблағни бошқа аҳамиятли муаммоларни ҳал этишга сарфлашни тавсия этади.

Ташкилот Вазирлар маҳкамасига мурожаат этиб, қарор лойиҳасини қайтариб олишни талаб қилди.

Фейклар ҳақида қонун

Президент Садир Жапаров 2021 йилнинг август ойида «Ноаниқ (ёлғон) хабардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги» баҳсли қарорни имзолаган. Қонун имзолангунга қадар ҳам юристлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда фуқаролик фаоллар уни танқид қилиб қарши чиққан.

Улар шу билан бирга, қонунда ҳуқуқий механизмлар борлигини, бу каби баҳслар фуқаролик шикояти билан мурожаат қилиш орқали суд томонидан ҳал этилишини айтган.

Низом ўзи иккинчи ҳаракатдан кейин қабул қилинган. 2020 йили ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков «Ахборотни манипулятсиллаштириш тўғрисидаги» қонун лойиҳасининг биринчи вариантини ишлаб чиқишга қайта юборган.

Ҳужжатни олтинчи чақирилиш депутатлари Гулшат Асилбаева билан Айнура Осмонова тавсия этган. Аммо Асилбаевага тегишли деб номланиб қолган. Чунки ушбу қонун лойиҳасини фаол ҳимоя қилиб, танқид қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини «фейклар ва троллар» деган.