Депутат Маткеримов: Украинадаги қирғизлар элчилик билан боғлана олмаяпти

263

Украинадаги қирғизистонликлар мамлакатдаги Қирғизистоннинг элчилиги билан алоқага чиқа олмаяпти. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг 24-февралдаги йиғинида депутат Айбек Маткеримов билдирди.

«Бизга Украина давлатидаги фуқароларимиз мурожаат қилмоқда. Чунки кўплаб одамлар чиқиб кета бошлади, биз элчилик билан алоқага чиқиб, ёрдам сўрайлик десак эртадан бери умуман боғлана олмаямиз дейишмоқда», — деб билдирди Маткеримов.

«Клооп»нинг таҳририяти маълумотни тасдиқлаш учун Қирғизистоннинг ТИВи билан боғланишга ҳаракат қилмоқда.

Украинада нима бўляпти?

Россия президенти 24 февралга ўтар кечаси Украинага нисбатан ҳарбий операцияларини бошлаганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, операциянинг мақсади — «8 йилдан буён геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украина чегарасини «демилитаризация ва денатсификация қилишга интилади» деб билдирган.

Украина таҳририятлари Харков, Мариупол, Краматорск бундан ташқари Киев шаҳрида ҳам портлашлар бўлаётганини ёза бошлашган. Украина ички ишлар вазирлиги Киевни қанотли ва баллистик ракеталар билан вайрон қилаётганини тасдиқлади.

Бу орада Россиянинг Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Украина шаҳарларига ракета ва артиллерия билан ўқ отмаганини, мамлакат фуқароларига «ҳеч қандай хавф туғилмаганини» билдирган.

«Донеск ва Луганск халқ республикаларининг» кучлари ҳам Украина позицияларига ҳужум қилишаётгани айтилди. Украинанинг Чегара хизмати рус ҳарбийлари Беларуснинг ёрдами ва ҳужумига ўтганини эълон қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский ўлканинг бутун ҳудудига ҳарбий режим киргизилганини билдирди. У АҚШ президенти билан хабарлашганини, америкаликлар «халқаро қўллов кўрсата бошлаганини» айтди.