Россия: Коррупция ва маст аҳволда автомобилт бошқаргани учун мигрантларни мамлакатдан чиқариш таклиф қилинди

287

Россиянинг ИИВи коррупция ва маст аҳволда автомобил бошқарганлик учун мигрантларни мамлакатдан депортациялаш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Россия ОАВлари муассасага таяниб ёзиб чиқишди.

Россиянинг ИИВи мигрантларни назорат қилишнинг янги йўл-йўриқларини ўрнатишни тавсия қилиб, уни «Россиядан ташқарига чиқариш» деб атади. Унга кўра, мигрантлар миграция қоидаларигагина эмас, маъмурий қоидабузарликлар учун ҳам давладан чиқарилиши мумкин.

ИИВнинг маълумотига кўра, мигрантлар мамлакатдан «жиддий» қонун бузарликлар учун чиқарилади: экстремизм, терроризм, коррупция, қурол-яроғ ҳамда гиёҳванд модда айланмаси, жамоат хавфсизлигини ва тартибни бузиш. Қўпол қоида бузарликлар рўйхатига коррупция, маст аҳволда машина бошқариш ҳамда ҳайдовчининг тиббий текширувдан ўтишдан бош тортиши ҳам киргизилга.

Муассаса ишлаб чиққан қонун лойиҳаси ҳозирча қабул қилингани йўқ.

Россиядаги мигрантлар

Охирги йилда Россияда миграция сиёсати мураккаблашиб, текширувлар кўпайган. Қирғизистоннинг Миграция бўйича давлат хизматининг 2021-йилнинг 14-сентябригача бўлган расмий маълумотига кўра, деярлик 74 минг қирғизистонликка Россияга кириш тақиқланган.

Россиянинг амалдаги қонунларига кўра, мигрантлар оғир жиноятлар ва «қўпол қоида бузарликлар» учун мамлакадан чиқарилиб ёки «қора рўйхатга» киргизилмоқда. Уларга Россиянинг ҳудудига киришга умбрбод ёки бир неча йил мамлакатга кириш тақиқланади.

21-февралда Жогорку Кенешнинг спикери Талант Мамитов Россиянинг Федерация Кенешининг етакчиси Валентина Матвиенко билан учрашган. У Матвиенкодан Қирғизистон фуқароларининг айрим тоифаларини «қора рўйхадан» чиқаришга ёрдамлашишни илтимос қилган.