Вице-мэр Азат Узаков икки ойга МХДҚнинг тергов қамоғига қамалди

Бишкекнинг Биринчи май туман суди вице-мер Азат Узаковни икки ойга МҲДҚнинг ТИЗОсига киргизди. Хабарни суд матбуот хизмати тасдиқлади.

Узаков 18 февралда мактаб қуриш учун ажратилган бюджет маблағини ўзлаштирганликда гумонланиб ҳибсга олинган.У билан бирга Давлат қурилиш агентлигининг бўлим бошлиғи А.Э.Ж. ҳамда «ГлавПроектСтрой» МЧКсининг бош директори Гулзат Токтобекова ушланган. Улар ҳам икки ойга қамоққа олинган.

МХДҚ маълумотига кўра, Узаков ҳукумат аппаратида қурилиш, транспорт ва коммуникация бўлимига етакчилик қилаётган вақтда хусусий компаниянинг манфаатларини илгари суриш мақсадида коррупцион схемани ташкил этган.

Тергов маълумотига бўйича, Чуй вилоятининг Қўшқўрғон қишлоғидаги Каракеев номидаги ўрта мактабни қуришда Узаков бир неча марта «ГлавПроектСтрой» МЧКсининг манфаатларини қўллаб -қувватлаган.

Натижада тендер низомларининг талаблари ва қурилиш қоидалари бузилиб, объектни қалбаки амалга оширишган. Давлат бюджетига 10,8 миллион сомлик зарар келтирилган.

Қўшқўрғон қишлоғидаги мактаб биноси. Фото: МҲДҚ

Таъкидланганишича, мактаб қурилиши амалда битмаган: ертўласи, ошхонаси, спорт залнинг қурилиши, бинонинг фасади тўлиқ ёпилмаган, ёнғинга қарши хавфсизлик тизими, электр билан таъминлаш ишлари битказилмаган.

Махсус хизмат бу каби текширув чоралари бюджет, грант ҳамда донорларнинг маблағи ҳисобидан қурилган ҳамма мактабларда олиб борилаётганини қўшимча қилган.

Азат Узаков вице-мерлик вазифасига 3 сентябрда тайинланган. Унгача президент маъмуриятида ишлаган. У Бишкек шаҳар кенгаши ходимининг «субординацияни сақлаш» ва «хизмат вазифасини ҳурмат қилишни» талаб қилгани билан машҳур.