Жалолободда қалбаки ПЗР-тест тайёрлаб сотган доимий канал аниқланди

Миллий хавфсизлик хизмати (МҲДҚ) коронавирусга топширилган ПЗР-тестининг салбий натижаси ҳақида электрон сертификат тайёрлаб сотган доимий канални аниқлади. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати 21 февралда билдирди.

Қўлга тушган гумондор. Сурат: МҲДҚнинг матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, Жалолобод шаҳридаги Medicana Plus диагностик лабораторияси авиакассадаги кишилар билан ўзаро гаплашиб, хорижда юрган шахсларга QR-кодлари билан ПЗР-анализнинг салбий натижаси ҳақида қалбаки электрон сертификатларни сотиб юрган.

«Авиакассалар ПЗР-тестнинг салбий натижаси зарур бўлган шахсларнинг паспортларини WhatsАpp орқали Medicana Plus диагностика марказининг А.М. исмли ходимига юбориб турган. ПЗР-тестининг бланкаси 1 100 сомдан 1 600 сомга баҳоланган», — деб ёзилади махсус хизмат хабарида.

Бундан ташқари, МХДҚ худди шундай факт Бозорқўрғон шаҳрида ҳам аниқланганини қўшимча қилди. Medicana Plus’нинг маҳаллий филиалида ишлаган З.С. исмли ҳамшира ПЗР-тест олиб, Finca Elsom тўлов тизими терминалидан компаниянинг бош офисига пул ўтказиб турган.

МҲДҚ мазкур факт бўйича «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддаси билан жиноий иш қўзғалганини таъкидлади. Коррупция схемасига алоқаси бор бошқа кишиларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

ИИВ ўтган йилнинг сентябрь ойида Чуй вилоятининг Иссиқота, Аламудун туманларида ҳамда Талас вилоятида коронавируснинг салбий натижасига қалбаки ПЗР-тест сотиш факти аниқланган. ИИВдан қалбаки тест хулосаси 2000 сомдан сотилганини билдиришган.

«Али Токтакунов МедиаХаби» журналист Мээрим Сирдибаева билан бирга Бишкек ва Талас ҳудудидаги ПЗР-тестларни қалбакилаштириб сотган бозор тўғрисида текширув эълон қилинганидан кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари қалбаки ПЗР-тест сотганларни фош қилиш бўйича фаол текширув ишларини бошлаган.

Журналистлар бир неча чегара бекатларида COVID-19га қарата салбий натижали қалбаки ПЗР-тестлар ноқонуний сотилаётганини аниқлашган.

ПЗР-тест хизмати ҳамон машҳур бўлмоқда. Чунки чегарадан ўтаётганда вакцина олган шахслардан ҳам коронавирусга салбий натижали тест талаб қилинади.

Журналистларнинг текширувида вазирлар маҳкамаси ҳам реакция қилган. 2021 йили 25 августда вазирлар маҳкамаси раисининг ўша вақтдаги ўринбосари Жилдиз Бакашова йиғилиш ўтказиб, ИИВга мухбирлар айтиб чиққан қалбаки маълумотнома тайёрлаш бўйича ишни тергов қилишни топширган.

Шу билан бирга, Бакашова соғликни сақлаш вазирлиги қонунни бузиш фактларини текшириб, хусусий лабораторияларнинг ишини қонунга мувофиқ кўриб чиқишни, Чегара хизматига бўлса фактлар бўйича хизмат текширув олиб боришни топширган.