«Офисингларни ёқиб кетаман». Ўшда «Т-Медиа» таҳририятига номаълум шахс қўнғиро қилиб таҳдид қилди

322

Ўш шаҳридаги «Т-Медиа» таҳририятига  19-февралда номаълум шахс  қўнғироқ қилиб таҳдид қилди. Маълумотни нашр муҳаррири Айдай Беделбек қизи «Клооп»га тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, номаълум шахс тушки соат 15:00лар атрофида таҳририятнинг хизмат телефонига қўнғироқ қилган. Унга «Т-Медиа»нинг  СММ мутахассиси жавоб берган.

Шахс дастлаб таҳририятда аввал ишлаб кетган ходимларнинг ва ҳозирги раҳбарнинг исм-шарифини сўраган. СММ мутахассиси унинг шахсини сўраб, нима учун қўнғироқ қилаётганини суриштира бошлаганда у таҳдидга ўтган.

«У “мен сизларни биламан, сизлар яхши телеканал эмассизлар, сизларни ходимларингизни ҳам биламан.  Мен сизларнинг идораларингизни ёқиб юбораман” деб телефонни ўчириб қўйган.  У ким, нима учун таҳдид қилганини билмаймиз», — дейди Беделбек қизи.

Таҳририят ҳозирда мазкур иш бўйича шаҳар милициясига ариза ёзди. Шу билан бирга медиа юристлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўш шаҳар ИИБдан ушбу факт қайд этилиб, тергов ишлари олиб борилаётганини билдиришди. Кейинроқ батафсил маълумот беришни ваъда қилишди.

Бундан бир йил аввал таҳририят идорасига 20га яқин киши тўпланиб, бостириб киришга ҳаракат қилишган. Улар Ўш вилоятининг Қорасув тумани Шарқ қишлоқ ҳукумати аҳолиси бўлгани айтилган.

Тўпланганлар  журналистларни нотўғри маълумот беришда айблаб, ер сотиш бўйича тайёрланган текширувни чоп этмасликни талаб қилишган.

Текширув муаллифларидан бири  Ажибай Пайзидин ўғли текширув чиқишидан аввал маҳаллий кенгаш  депутати томонидан ҳам таҳдидлар бўлганини таъкидлаб, Ўш шаҳар ИИБга шикоят ёзган. Тергов натижасига кўра,  милиция маълумот бермади.

Текширувда  журналистлар Қорасув туман Шарқ қишлоқ ҳукуматида 30 гектардан ортиқ  фақат қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланувчи ерлар уй қуриш учун ноқонуний сотилганини аниқлашган.

Маҳаллий аҳоли журналистларга уларнинг ерлари рухсатсиз сотилиб кетганини, қишлоқ ҳукумати бунга чора кўрмаганини айтиб арзланишган.

2021-йилнинг октябр ойида МХДҚ мазкур фактлар бўйича «Коррупция» моддаси билан жиноий ишини қўзғаб, «Кадастр» давлат ишхонасининг Ўш вилояти Қорасув туман бошқармасининг собиқ раҳбарини, маҳкаманинг яна бир ходимини, Наримон қишлоқ ҳукумати бошлиғи Нодир Хосиловни, «Кадастр»нинг ҳудудий бошқармасининг собиқ раҳбари  Бакит Баймуратовни уларнинг ҳамкорини ва маҳкаманинг Қоракўл шаҳри бўйича филиалининг вақтинчалик бошлиғини ушлаган.

Муаллиф: Бактигуль Нарматова