Давлат ипотека компанияси «Менинг уйим 2021-2026» дастурининг доирасида «Имтиёзли ипотека» ва «Арзонлаштирилган ипотека» йўналишлари бўйича молиялашни ва кредит беришни қайта тиклади. Бу давлат ходимлари йилига 4% фоиз билан турар-жой сотиб олиш учун кредит олишга мўлжалланган дастур.
Компаниядан 21-февралдан бошлаб турар-жой дастурининг кредит олишга маъқуллик олган иштирокчилари ҳамкор-банкларга — «РСК Банк», «Айил Банк» ҳамда «Бакай Банк» — мурожаат қилиши мумкин деб таъкидлади.
Давлат ипотека компанияси бу дастур бўйича аризаларни қабул қилишни 2021-йилнинг 1-октябрида тўхтатган. Бу вақтда ДИК ипотека кредитига алаб-таклиф кўп бўлгани сабаб банклар аризаларни етарлича олиб қўйгани билан изоҳлаган. Молия эса чекланганлиги айтилган.
Компаниядан аввалроқ келиб тушган билдирувлар кўриб чиқилгандан кейин янги билдирувларни қабул қилиш бошланишини қўшимча қилишди.
«Менинг уйим 2021-2026» дастури 2021-йилнинг 16-сентябрида ишлай бошлаган. Дастурнинг иштирокчилари сотиб олишни кўзлаётган кўчмас мулкнинг қийматининг дастлабки 10%ини ёки қўшимча гаров тўлаши керак. Кредитнинг энг юқори қиймати 4 млн сомдан ортмаслиги керак.
«Арзонлаштирилган уй 2015»
2015-йили «Айрзонлаштирилган турар-жой 2015-2020» дастури қабул қилиниб, ҳукумат уни амалга оширишни Давлат ипотека компаниясига юклаб, лойиҳани амалга оширишга 3,3 млрд сом ажратилган.
ДИК дастур доирасида тижорий банклар билан келишув тузиб, фуқароларга камайтирилган фоизлар билан ипотека кредитларини берган. «Арзонлаштирилган турар-жой» орқали ипотека кредитларини олган биринчи мижозлар 12-14% билан олишган.
Фоизларни камайтириш учун эса ҳукумат 2019-йилнинг май ойигача Давлат ипотека компаниясига 4,8 млрд сом ажратган. Бу давр оралиғида 12-14%дан 7-9%га қадар камайтирилган. Бора-бора ипотека кредитларининг фоиз чеки озайтирилиб, 2019-йилнинг 1-ноябридан бошлаб кредит 6-8% билан берила бошлаган.
Пандемия сабаб пайдо бўлган ишсизлик фуқароларнинг кўпчилигига муаммо туғдирган. Давлат ипотека компанияси эса кредит олувчиларга ёрдам қилиш мақсадида тўловларнинг муддатини узайтириб беришни таклиф қилганига қарамай, кредит олувчилар ипотекани тўлашга имконияти бўлмаганини айтишган.
2019-йилнинг 23-декабрида бир гуруҳ фуқаролар ипотека кредитининг фоиз миқдорини камайтириб беришни илтимос қилишиб, митингга чиқишган. Шунингдек улар ҳукуматга хат йўллашган. ДИКнинг маълумотига кўра, пандемия вақтида ишхона 1 мингга яқин кредитларнинг муддатини чўзган.