Бишкекнинг Ленин туман прокуратураси қирғизистонлик жазчи Викрам Рузахуновнинг Қозоғистонда қийноққа олингани бўйича жиноят ишини қўзғади. Бу ҳақда Рузахуновнинг адвокати Нурбек Токтакунов Фейсбук саҳифасида билдирди.
У «Қирғизистон Республикаси ўз ҳудудидан ташқарида юрган фуқароларини ҳимоя қилишга ва қўллашга кафолат беради» деб айтилган 51-моддаси ишлай бошлаганини ёдга солди.
«Бу агар қозоқ ҳукумати Викрамга зўрлик кўрсатганларни жазоламаса, у ҳолда уларни бизнинг ҳукумат топиб, жазолаши кераклигини билдиради. Аммо адолат учун Қозоғистоннинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича агентлиги ҳам бу зўравонликни текшира бошлаганини айтиб ўтиш керак. Энди бари қозоқ ва қирғиз ҳуқуқ тартибот идораларининг Ҳамкорлик бўйича Кишинёв келишуви доирасидаги ўзаро фаолиятига боғлиқ бўлади», — деб ёзади Токтакунов.
Бунга қадар Олмаота прокуратураси ҳам жаз мусиқачиси Рузахуновни ҳамда икки оёғи ҳам синдирилган яна бир қирғиз фуқароси Чолпонбек Сидиқовни қийноққа олиш факти бўйича жиноят ишини қўзғаганини маълум қилган. Қирғиз томон ўшанда Қозоғистонга мазкур фактлар бўйича «холис ва адолатли тергов ўтказишни» илтимос қилиб мурожаат қилган.