«Олтин қум» ва «Аврора» пансионатларида  11 млн сомдан ортиқ молиявий бузиш аниқланди

375

Давлат мулкни бошқариш фондининг фаолиятига 11,3 млн сомлик молиявий бузиш аниқланди. Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг 2020-йилга нисбатан олиб борган аудитининг хулосасида айтилган. Таъкидланганидай, ушбу миқдорнинг фақат 4,6 млн соми қайтарилган.

Ҳисоб палатасининг маълумотига кўра, йирик молиявий қонун бузишлар давлат ишхоналари ва уларнинг бўлимларида аниқланган.

Аниқроқ қилиб айтганда, аудиторлар «Олтин қум» пансионатида кўрсатилган хизмат кўрсатишлардан тушган 500 мингдан ортиқ маблағни даромадга киргизмаганини аниқлашган. Улар 5 млн сомдан ортиқ  дебитор қарзини ва давлатга  881 минг сом ижара ҳақини тўламаганини ошкор қилишган.

Ҳисоб палатасининг аудитини материаллари Бош прокуратурага ўтказилганини таъкидлашди.

Молиявий бузиш «Иссиқ-Кўл-Аврора» санаторийсида ҳам аниқланган.  Аудитор текширув сиҳатгоҳ ходимлари бюджетга  4 млн сомга яқин  ижара ҳақини ўтказмаганини кўрсатган. Санаториядан 2019-2020-йилларга нисбатан соф фойда деярлик худди шундай миқдор бюджетга ўтказилмаган.

«ДМБФнинг даромадларнинг тахмини талаб даражасида олиб борилмайди.  Ижарага берилган давлат мулк  объектлари ҳамда ер участкалари бўйича ҳисоботларни ҳисобга олиб, рўйхатга олиш ва бериш изга тушмаган. Ижара ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши учун, рўйхатга олинган ижара шартномаларининг маълумот базаси тузилмаган», — дейилади маҳкама маълумотида