Британия  элчиси «Қирғиз Туусу» газетасини ўзи ҳақида ёлғон хабар чиқарганини айтди

326

Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиси Чарльз Гаррет ҳукуматга қарашли «Қирғиз Туусу» нашри ўзи ҳақида ёлғон ахборот чиқарганини  билдирди. Бу ҳақда Гаррет Twitter саҳифасида эълон қилган.

Элчи газетанинг бош муҳаррири  Мирзакат Тиналиевге хат юбориб, бир неча кун аввал нашрдан чиққан мақолага изоҳ беришни сўради.

«Агар газетанинг бирон бир ходими мен билан алоқага чиқмоқчи бўлса, мен ўз фаолиятим ҳақида бажонидил айтиб бераман. Бошқа одамлар билан учрашиш  — бу ҳар доимгидай дипломатик амалиёт», — деб ёзди у.

Қандай мақола?

Жорий ҳафтада «Қирғиз  Туусу» (газета сайтида у  15-февралда нашр қилинган) «Ғарб сиёсатининг бош мақсади бошқа» деган мавзуда Қирғизистондаги нодавлат ташкилотлар ҳақида мақола чиқарган.

Мақолада нодавлат ташкилотлар танқид қилиниб, нодавлат ташкилотлар қонуни ҳақида сўз кетган. Бундан ташқари, мақола муаллифи Мелис Совет ўғли Буюк Британия  элчиси Чарльз Гаретти Қирғизистондаги «мухолиф   норозиликларнинг асосий  координатори» деган.

Совет ўғли  дипломат 2020-йилдаги октябрь воқеаларнинг олдида «ғарбий  сиёсий тузумларнинг ҳамда жамғармаларнинг» раҳбарларига маслаҳат берган,  элчилик эса уларга «ҳозирги ҳукуматнинг баъзи вакилларини  дискредитация қилиш учун» маблағ ажратиб берган деб ёзган.

Муаллиф ўз мақоласида 2020-йилнинг 2-ноябрида эълон қилган  «Эхо Кыргызстана» нашрининг мақоласига таянган.

Ўз навбатида «Эхо Кыргызстана» нашри 2021-йилнинг ёзида ёпилган  «Дело №» газетасидаги мақолага таянган*.

*Редакция  ўқувчиларга мурожаатида газета «мамлакатда ўрин олган йўл қўйилмас сиёсий вазият» туфайли чиқмай қолганини тушунтирган. Газета  таҳририяти ғалаба билан олинган эркинлик ҳамда  демократия  принциплари «иш жараёнида олиб қараганда йўққа чиқиб қолганини» билдирган.