Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров комиссия тузиш буйруғига қўл қўйди. Унга кўра, комиссия «Қирғизнефтегаз» давлат ишхонасига Россиянинг «Газпром» давлат компаниясидан инвестиция жалб қилиши керак. Ҳужжат Адлия вазирлигининг сайтида эълон қилинди.
Жапаровнинг буйруғига кўра, «Газпром»нинг инвестицияси ўлканинг нефть ва нефть ишлатиш тармоқларини ривожлантириш учун жалб қилинмоқчи. Комиссиянинг ташкилий ишларини Иқтисод ва тижорат, шунингдек Энергетика вазирлиги олиб боради.
Россиянинг «Газпром»и Қирғизистоннинг энергетика бозорида кўпдан бери ишлаб келади. «Газпром» 2014-йили «Қирғизгаз» давлат компаниясини сотиб олган. Ундан бир йил аввал депутатлар «Қирғизгаз» ишхонасини атиги 1 долларга сотиш қарорини қабул қилишган.
«Қирғизгаз»ни бир долларга олиш билан Россиянинг компания ишхонасининг барча қарзларини тўлаб қутилишга рози бўлган, ўша вақтда ишхонанинг қарзлари миллионлаган долларни ташкил қилган эди. «Қирғизгаз»ни сотишни парламент тасдиқлаганига қарамай депутатларнинг барчаси ҳам қўл қўймаган.