Қирғизистонлик чанғичи Гордеев қишки Олимпиададаги мусобақани тугатди

334

Қирғизистонлик чанғичи Максим Гордеевнинг 16-февралда Пекиндаги Олимпиадада иштироки тугади. У слаломда мусобақа бошлангандаёқ финалга етиша олмай қолган.

Маррага 88 спортчининг 52 нафари етган.

Биринчи мусобақада маррага биринчилардан бўлиб австралиялик Йоханнес Штрольц, ундан кейин норвегиялик Хенрик Кристофферсен ҳамда Себастьян Фосс-Солевааг келган.

Қоракўллик чанғи спортчиси Максим Гордеев — жорий йилнинг қишки Олимпиадасига қатнашган қирғизистонлик ягона спортчи. Гордеев — чанғи спортининг учтаси.

Слалом — тоғ бошидан пастга қараб тўсиқлар қўйилган чанғи трассасидан тезлик билан тушиш дисциплинаси.