Қирғизистонда ўтган сутка давомида коронавирусдан уч нафар бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда 2935 нафар киши коронавирус инфекциясидан вафот этган.
Шунингдек, сутка ичида 54 кишида COVID-19 тасдиқланган. Аксарият ҳолатлар пойтахтда қайд қилинган.
Бишкек - 25;
- Чуй вилояти - 9 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 6 та;
- Жалолобод вилояти – 10 та;
- Талас вилояти – 2 та;
- Ўш - 2.
Муассасадан билдирилишича, пандемия бошлангандан бери мамлакатда жами коронавируснинг 200 175 ҳолати аниқланган.
Бундан ташқари, 16 февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда 378 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Яна 1910 нафар фуқаро эса уй шароитида даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, сутка давомида 238 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилганини маълум қилди.