Қийноқ ва камситишга учрагани учун тўққиз йил судлашган фуқарога 50 минг сом компенсация тўланди

295

Милиция ходимлари томонидан қийноқларга олинган Улан Назаралиевга мамлакат компенсация қатори 50 минг сом тўлаб берди. Бу ҳақда Фейсбукда Қийноқларга қарши коалицияси билдирди.

Суднинг барча инстанциялари Назаралиев барча руҳий ҳамда жисмоний зарарни ушбу миқдорга баҳолашган. Унга маблағни ҳуқуқ –тартибот органи ходимлари топширди.

Назаралиев 2012 йили безорилик ва талончиликда айбланиб, Жалолобод ВИИБ томонидан вақтинчалик ҳибсга олинган. У ерда милиция ходимлари калтаклаб, бўғиб, ўткир тиғ (лезвия) беришган, бу билан Назаралиев билагини кесган.

Икки кундан кейин Назаралиев ҳамда у билан камерада бирга ўтирганларни тинтиб, масхаралаб ва калтаклашган. Назаралиевни эса батареяга боғлаб қўйишган. У шафқатсизликка қаршилик кўрсатиб, билагини тиккан ипларни суғуриб олган— жароҳати қонаганига қарамасдан, кишанни ечишмаган.

Шундан сўнг Назаралиевни Сузоқ ТИИБнинг вақтинчалик изоляторига ўтказишган. Ҳуқуқ бузишлар у ерда ҳам давом этган: ўтказиш жараёнида милиция ходимлари Назаралиевнинг ич кийимини ечиб, жинсий аъзосини суратга олишган.

Назаралиев милиция ходимлари устидан шикоят ёзишга мажбур бўлган, аммо далиллар йўқлиги туфайли жиноий иши қўзғатилмаган. Шунинг учун Назаралиев Жалолободдаги «Справедливост» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотидаги адвокати Сардорбек Абдухалилов билан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига шикоят қилган.

Қарор чиқариш учун қўмитага бир неча йил керак бўлган — қарор 2019 йили чиқди. Унгача Назаралиевга қўлланган қийноқларни текшириш самарасиз бўлган.

Шундан сўнг Назаралиев адвокати билан бирга мамлакатга қайта даъво аризасини ёзишни бошлаган — улар жабрланувчига 3 млн сом компенсация тўлаб беришни талаб қилишган. Якунида Биринчи май туман суди Назаралиевни жабрланувчи дея аниқлаб, унга 50 минг сом компенсация тўлаб бериш қарорини чиқарган.

Ушбу қарор икки томонни ҳам қаноатлантирмади. Шунинг учун улар апеллация аризасини беришган. Судда Молия вазирлиги (давлат манфаатини ҳимоя қилган) бир сом ҳам тўлаб беришни истамаган. Назаралиев ва унинг оқловчиси компенсация миқдорини Улан дучор бўлган қийноқлар ва инсон қадрини оёқ ости қилинишига тўғри келмайди деб ҳисоблашган

Аммо Бишкек шаҳар суди иккала аппеляцияни тенг рад қилиб, Биринчи май туман судининг қарорини ўз кучида қолдирди.

Қирғизистондаги қийноқлар

Прокуратуранинг маълумотига кўра, 2019 йилдан 2021 йилнинг сентябрь ойигача қийноқлар факти бўйича 63 ариза тушган. Уларнинг 12тасида жиноят бўлмагани учун тўхтатилган.

Шикоят қилганлар орасида беш нафар аёл ва икки вояга етмаган бола бўлган. Қийноқлар тўғрисида шикоятларнинг кўпи ИИМни ходимлари томонидан бўлганини айтишган. (62 учур). Шу билан бирга, 2021 йилнинг биринчи ярим йилидаги текширувлар натижасида 20 нафар ходим интизомий жазога тортилган.

2021 йилнинг биринчи ярмида 18 ходим қийноқларда айбдор деб топилган. 2012 йилдан 2021 йилгача 79 нафар кишига нисбатан 26 жиноий иши очилган. Уларнинг ичидан 57си оқланса, 18 киши судланган, яна тўрт жиноий иш қисқарган. Шу билан бирга 12 киши 7-12 йилга озодликдан маҳрум этилган. Судланганлардан 14 нафари ИИМ ходимлари, тўрт нафари— ЖЎКси ходимлари.