Масалиев: Бизни диктатуранинг жуда оғир шакли кутмоқда

357

Ҳукумат сиёсий оппонентларни йўқ қилиш билан овора, Қирғизистон диктатуранинг жуда оғир турига ўтмоқда. Парламентнинг «Бутун Қирғизистон» мухолифат фракцияси депутати Исхак Масалиев 15 февралда ўлкадаги инсон ҳуқуқларини ҳамда сўз эркинлигини ҳимоясини муҳокама қилиш бўйича ўтган давра суҳбатида шундай тахминни билдирди.

Унинг фикрига кўра, ҳозирда Қирғизистонда ҳуқуқий тартибсизлик ҳукм сурмоқда.

«Виртуал ҳаётда яшаяпмиз, ўзимизга муаммо яратяпмиз, уларни ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз, [аммо] планшет кўтарган одам келиб ҳаммасини аниқлаяпти. [...] Бошидан оғир синовни ўтказган кишилар дарров «юқори инстанциянинг ҳақиқати» бўлиб олганини кўриб жуда ёмон аҳволга тушяпман», — дея таъкидлади у.

Масалиев сиёсатчи Бактибек Калмаматов, фаол Мирлан Ураимов, текширувчи журналист Болот Темиров ҳамда Kaktus Media нашри эълон қилган мақола бўйича қўзғалган жиноий ишларини «аҳмоқона» дея атаб, шу кунгача бу каби ишлар бўлмаганини айтди.

Унинг таъкидлашича, раҳбарларнинг квалификацияси етарли бўлмагани учун шундай бўлмоқда, «улар ўқиб, қонунни қарагиси келмайди».

«Ижроия ҳукумати раҳбари (Конституция бўйича у президент) интернетда оппонентлари билан, жуда қўпол позицияда тортишганини қаерда, қайси давлатда кўргансизлар. «Ҳурматсизлар», «ақли йўқлар», «сизлар ким эдинглар» —бундай бўлмаслиги керак. [...] Президентни кимларнидир очиқ жиноятчи дейишига, куч тизими ходимларига «текширмасанглар жавобгарликка тортиласизлар» деб огоҳлантиришга умуман ҳаққи йўқ», — деди халқ вакили.

Масалиев буни Қирғизистон бораётган «диктатуранинг энг оғир формаси» деб ҳисоблайди.

«Буни сизларга — мен, ўтган асрнинг 30 йиллари [коммунистлар репрессияларга] йўл берган деб, ундан кейинги йилларда бунга қарши курашиб келганимизни унутиб қолган кўплаб демократларнинг тепкисида қолиб келаётган коммунистларнинг раҳбари сифатида айтяпман. Биз ҳукуматда ҳар томонлама етук бўла олганмиз йўқ, аммо ҳозир ҳаммаси ундан ҳам ёмон одатлар билан қайталанмоқда», — деди у.

Депутат муаммоларини интернетга ёзишни хоҳлашини, аммо қўрқаётганини айтди — чунки аккаунтини бузиб, сиёсатчи номидан «тасодифан бети йўқ биронтаси бирор нарса ёзиб юбориши мумкин».

«Прокурор ёки судлар [бундай вақтда] мени ҳимоя қилади деб ишона олмайман. Аксинча бўлади», — деб қўшимча қилди у.

Масалиев фикрига кўра, амалдаги ҳукумат рақобатчилари билан алоқада бўлиб туриши керак.

«Ҳукумат жамоатчилик осон кўтарилиб яна осон қўзғалишини ўйлаши керак. Битта ёлғон орқали элни чалғитиш билан истаганини ҳақиқат қилиб кўрсатиб бўлмайди», — дея таъкидлади Масалиев.

Қирғизистон «авторитар ўлкалар клубида»

2022 йили 13 февралда Economist Group – The Economist Intelligence Unit ташкилотининг таҳлил ҳамда изланиш бўлими жаҳон мамлакатлари миқёси бўйича йиллик баёнотини эълон қилди. Унга кўра, Қирғизистон авторитар тузумда яшаган давлатлар рўйхатига кирган. Қирғизистон мустақилликка эришгандан буён 30 йил ичида биринчи маротаба «авторитар давлатлар клубига» қўшилди.

Аввалроқ Фуқаролик жамияти глобал CIVICUS альянси ҳам йил сайин эълон қилган баёнотида Қирғизистонда янги президентнинг — Садир Жапаров —даврида авторитар тузум кучайганини таъкидлаган.

Ушбу баённомадаги маълумотга Садир Жапаров матбуот котиби Эрбол Султанбаев реакция қилган. Султанбаев «ҳукумат масъулиятни кучайтириш бўйича мамлакатда олиб бораётган ислоҳотларни авторитаризм тушунчаси билан бир қаторга қўйиш мумкин эмас» деб билдирган.

Садир Жапаров президентликка келганидан буён сиёсатчилар, фаоллар ҳамда журналистларни ҳибсга олиш, уларга нисбатан жиноий иш қўзғаш бўйича шов-шувли воқеалар бўлган