Президент Садир Жапаров 15 феврал куни иш сафари билан Чуй вилоятига ташриф буюриб, Бишкек-Қора-Балта автомобил йўлини таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Транспорт вазири Эркинбек Осоев президентга 7,4 километр йўлни таъмирлаш қолганини айтди. Йўлнинг умумий узунлиги 52,2 километр. Унинг қўшимча қилишича, аҳоли пунктларидаги йўлнинг асосий қисми олти қаторли бўлишини қўшимча қилди.
Президент Транспорт вазирлигига йўлни реконструкция қилишни 2022-йил охиригача якунлаш бўйича топшириқ берди.
Йўлни реконструкция қилиш 2018-йилнинг апрел ойида бошланган. Ўшанда маҳаллий аҳоли дарахтлар кесилаётгани, таъмирлаш ишлари суст кетаётганидан шикоят қилган эди. Транспорт вазирлиги трассани таъмирлаш ишларини уч йил ичида якунлаш режалаштирилганини, бироқ белгиланган муддатдан ортда қолганини тан олди.
2021-йил июл ойида агентлик таъмирлаш ишлари 2022-йил ноябр ойида якунланишини маълум қилган эди.
Президентнинг Чуй вилоятига ташрифи чоғида Жапаровга Бишкекнинг шимолий қисмидаги халқа йўлни реконструкция қилиш лойиҳаси ҳам кўрсатилди. Лойиҳага кўра, автомобил йўл кенгайтирилиб, чорраҳалар, пиёдалар учун йўлакчалар ҳам йўл устидан пиёдалар ўтадиган жойлар қурилади.
Шимолий ҳалқа йўлининг узунлиги 34 километрни ташкил қилади. Асосий қисм - ўртада бўлиб 4 қаторли бўлади. Матбуот хизмати хабарига кўра, йўлни таъмирлаш учун инвесторларни жалб этиш кўзда тутилган.
Садир Жапаров жараённи тезлаштириш бўйича кўрсатма берди.