Қирғизистонда охирги суткада коронавирус юқтирган икки бемор вафот этди

281

Республика штабининг хабар беришича, 15 февраль куни Қирғизистонда COVID-19 билан ҳасталанган икки киши вафот этган. Коронавирус пандемияси бошлангандан бери мамлакатда коронавирусга чалинган жами 2932 нафар бемор вафот этган.

Шунингдек, ўтган кеча-кундуз ичида коронавируснинг янги 55 ҳолати аниқланган:

  • Бишкек - 23;
  • Чуй вилояти - 19 та;
  • Ўш вилояти – 1 та;
  • Талас вилояти – 2 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 2;
  • Жалолобод вилояти – 4 та;
  • Боткен вилояти - 4.

Қирғизистонда умумий 200 121 нафар кишида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Шунингдек, охириг суткада 207 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилган. Шу билан умумий 193 178 нафар бемор коронавирусдан тузалган.