Марат Жаманкулов Конституциявий суд аппарати раҳбари этиб тайинланди

318
Марат Жаманкулов

Собиқ адлия вазири Марат Жаманкулов Конституциявий суд аппарати раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати 14-февралда хабар берди.

Жаманқуловни жамоага Конституциявий суд раиси Эмил Ўскўнбаев таништирди.

“Эмил Ўскўнбаев ўз нутқида Марат Жаманкулов аввал Конституциявий палата аппарати раҳбари лавозимида юқори натижалар ва профессионал маҳорат намойиш этиб, кейинчалик Адлия вазирлигини бошқарганини таъкидлади”, — дейилади Конституциявий суд хабарида.

Бундан ташқари, Ўскўнбаев янги Бош қонунга  кўра, Конституциявий суднинг “инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги роли сезиларли даражада ошди ва унинг олдида янги, каттароқ вазифалар турганини”  таъкидлаган.

Жаманкулов 2018 йилда Адлия вазири этиб тайинланган эди. 2021-йил феврал ойида янги ҳукумат тасдиқланиб, унинг ўрнига Асел Чинбаева тайинланган.

Бунгача Жаманкулов ҳукумат аппаратида экспертиза ва юридик бўлим мудири, Олий суд Конституциявий палатаси раҳбари лавозимларида ишлаган.

Жаманкулов Конституциявий кенгаш аъзоси ҳам бўлган.