Акилбек Жапаров: Centerra билан «Қумтор» бўйича музокаралар 15 мартгача якунланади

302

«Қумтўр» бўйича Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси  билан музокаралар 15-мартгача якунланади. Бу ҳақда 15 феврал куни 2021 йилнинг якунларига бағишланган матбуот анжуманида вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров маълум қилди.

Centerra Gold Inc. «Қумтўр Голд Компани» шўба корхонаси орқали Марказий Осиёдаги баланд тоғли йирик олтин кони «Қумтор»ни ишлатиб турган. Қирғизистон Centerra Gold акцияларининг 26 фоизига эгалик қилади ва компания акцияларининг  йирик акциядори ҳисобланади.

“Қумтор” конига оид можаро 2021-йилнинг май ойида бошланган. Суд дастлаб Канада компаниясини атроф-муҳитни бузганлик учун миллиардлаб доллар жарима тўлашга мажбур қилди. Шундан сўнг Қирғизистон ҳукумати «Қумтор»нинг ташқи бошқарувини жорий қилди.

Жапаровнинг фикрича, “Қумтор” конининг Қирғизистонга ўтиши “тарихдаги янги олтин саҳифа ва мамлакатнинг биринчи мустақил уриниши” деб ҳисоблайди.

“Тез орада барча маълумотларни парламентга тақдим этамиз. “Қумтор” ҳар йили 220 миллион доллар соф даромад келтиради. Бу ялпи ички маҳсулотнинг 18 фоизини ташкил этади”, — деди Жапаров.

Жапаров қувғиндаги президент Аскар Акаевнинг Қумтор ишига алоқадорлигини ҳам қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Акаевнинг кўрсатмаси Центерра билан музокараларга туртки бўлган.

“Ҳатто фаришта ҳам тиллани кўриб, адашса керак. Собиқ президентлар ҳам адашган. Уларни такрорлаганлар, улар ҳам ўша [президентлар] ортидан боришди, лекин уларни Қамчибек Ташиев йўқ қилди, натижада кейин бюджетга пул туша бошлади. Акаев келди, айбини тан олди, коррупцияни тасдиқлади ва шунинг учун “Центерра” музокарага шошилаётганга ўхшайди”,- деди вазирлар маҳкамасининг  раҳбари.

Жапаров олтинлар мамлакатдан олиб чиқилмаганига ҳам ишонтирди. Унинг сўзларига кўра, авваллари йилига 410 тонна олтин экспорт қилинган, аммо ҳозирги ҳукумат олтинни Қирғизистонда сақлаб қолмоқчи.

“Биз бир йил ичида ҳар бир оила тиллага эга бўлишини истаймиз, шу боис фуқаролар 1 граммдан 10 килограммгача тилла сотиб олишлари учун танга чиқаришни режалаштирганмиз”, — вазирлар маҳкамасининг  раиси.