Акилбек Жапаров: Қирғизистон АЭС қуриш ниятида

Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари Ақилбек Жапаров Қирғизистонда атом электр станциялари қурилишини бошлаш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда у 15 февралда матбуот анжуманида билдирди.

Акилбек Жапаров матбуот анжуманида. Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати

“Бу бир кунда қуриб бўладиган нарса эмас. Атом электр станциясининг қуриб бўлинишига  50 йилдан 100 йилгача давр бор. Шу боис, биз қўшниларимиз каби юқори қувватли реакторларни қурмасак ҳам, қувватлилиги оз реакторларни қуриш бўйича ниятга энергетика вазири ва “Росатом” ўртасида келишув имзоланди», — деди Жапаров.

Жапаров қирғиз муҳандислари ва олимлари «бунинг учун тайёргарликни бошлаши керак» деб қўшимча қилди.

“Бугун бўлмаса, эртага бутун атом электр станциялари бутун дунёда пайдо бўлади», — деди у.

Қирғизистон ва “Росатом” ўртасидаги меморандум

21 январ куни Қирғизистон ва Россия кичик атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаган.

“Меморандум доирасида […] томонлар Қирғизистон ҳудудида РИТМ-200Н реактор станциясининг базасида кичик қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдиришмоқда», — деб айтилган «Росатом»нинг маълумотида.

Кичик қувватли атом электр станцияларини қуришдан ташқари меморандум Қирғизистонда атом инфратузилмасини ривожлантиришга ҳисса қўшишни ва атом энергетикаси тармоғидаги мутахассисларнинг илмий-техник малакасини оширишни ўз ичига олади.

Ўшанда Энергетика вазирлиги матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига  қуввати кичик АЭС қуриш бўйича хали қарор қабул қилинмаганини билдиришган. Қарор фақат экспертиза, текшириш ва барча даражадаги жамоатчилик муҳокамасидан сўнг қабул қилиниши мумкин.

«Ҳозирги босқичда Қирғизистон томони фақат Россия атом электр станцияларининг келажакдаги ривожланишини ўрганишдан манфаатдор эканлигини таъкидлаймиз », — деб тушунтиришган матбуот хизматидан.