13 февралда Қора-Балта шаҳрининг еттинчи ва саккизинчи синф ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган. Ўқувчилардан бири бел қисмидан жароҳат олиб, касалхонага етказилган.
Чуй вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ўша куни соат 17:21 атрофида милицияга Қора-Балта стадионларидан бирида ёш йигитлар муштлашаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ўша куни кечқурун Жайил тумани ИИБга касалхонадан телефон орқали 15 ёшли ўспирин пичоқ жароҳати билан ётқизилгани хабар қилинган. Ўқувчининг онаси милицияга ариза билан мурожаат қилган.
«Милиция ходимлари ушбу ҳодисанинг барча иштирокчиларини аниқлади. Ҳозирда тергов давом этмоқда. Материаллар бўйича экспертиза тайинланди», — дея қўшимча қилди милиция бўлими.