Сиёсатчи Равшан Жээнбеков тарафдори ва фаол Айсулу Кудайбердиева чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланган. Бу ҳақда фаол Фейсбук саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу айблов 2019-йилда қирғиз-тожик чегарасини тўрт марта кесиб ўтгани билан боғлиқ.
“Мен расмий чегара пунктларидан ўтдим”, -деди у Кактус Медиа нашрига.
Шунингдек, у иш судга ўтказилгани ва биринчи суд мажлиси 14 феврал куни соат 14:30 да Бишкекнинг Биринчи май туман судида бўлиб ўтишини айтди.
2019-йилда МХХ терговчиси Н. Алийманов “чегарани нотўғри кесиб ўтган”лигини айтиб, жиноят ишини сохталаштириб, судга берган”, — деди у. Кудайбердиева бу ишни МХДҚ томонидан қилинган босим деб билади. Унинг сўзларига кўра, у бир неча бор махсус хизматлар томонидан сўроқ қилинган ва уйида тинтув ўтказилган.
“Равшан Жеенбековнинг сиёсий фаолиятини қўллаб-қувватлаганим учун бир неча ой давомида МХДҚ томонидан босим ва таъқибларга учрадим. Ҳозир таъқиблар тугади ва менинг ишим судга ўтказилди”, — дея қўшимча қилди Кудайбердиева.
МХДҚ матбуот маркази ҳозирча “Клооп”нинг мурожаатига изоҳ бермади.
Айсулуу Кудайбердиева сиёсатчи Равшан Жеенбековнинг тарафдори ва ёрдамчиси. У бундан ташқари ҳукумат коррупцияси ва жиноятчиликка қарши #REакция митингларида ҳам қатнашган.
У ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери вақти-вақти билан МХДҚ томонидан сўроққа тутилган, бироқ қайси ҳолат юзасидан аниқлик киритилмаган.