27 млн сомдан ортиқ зарар. «Бишкексвет»нинг амалдорларига жиноят иши қўзғалди

344

Бош прокуратура «Бишкексвет» коммунал корхонасидан мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, ишхонани текширишда мулк камчилиги аниқланиб, давлатга етказилган зарар 27 миллион 189 минг 678 сомни ташкил қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан «Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш» ва «Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириш ёки сарфлаш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.