Собиқ депутат «Бутун Қирғизистон» партиясининг аъзоси Орозайим Нарматова партиядоши Мирлан Ураимов «ҳокимиятни босиб олиш ҳақида ҳеч қачон фикр ёзмаганини» билдирди. Нарматова Ураимовнинг Фейсбук-аккаунтини бузиб киришган деб таъкидлади.
Унинг айтишича, «провакицион материални тарқатган» деганбаҳона билан Ураимовнинг қўлга олинишига сабаб бўлган изоҳ 22-январда бошқа телефондан ёзилган. Нарматова айнан ўша куни Ураимовнинг аккаунтини бузиб киришганини таъкидлади.
«“Ураимов ёди" дейилаётган “комментарий”ни атайлаб тегишли томонлар ёзгани ҳақидаги даллиллар қуйида илова қилинди. Ураимовнинг [Фейсбук] саҳифасини бузиб кириб, бошқа телефондан ёзилганини топишди. Ақлингиз борида ноқонуний ҳаракатларингларни тўхтатинглар, ҳукумат! Сизларнинг ҳукуматинглар билан бойлигинглардан улуғ Худо бор! Тез оранинг ичида Ураимовни бўшатинглар! Уят!», — деб ёзди у.
Бу орада ижтимоий тармоқларда фуқаровий фаоллар ҳамда «Бутун Қирғизистон» партиясининг тарафдорлари «Қамасанглар, ҳаммамизни қаманглар» деган флешмоб уюштиришди.
Нарматова Фейсбук саҳифасига «Ҳокимиятни босиб олиш бўйича Қамчибек Ташиев “мастер класс” ўтказиб берса, арзийдиган одам!» деб ёзиб, Ташиевнинг халқ олдида сўзлаётган видеосини эълон қилди.
Ураимовнинг қўлга олиниши
МХДҚнинг ходимлари Ураимовни 8-февралнинг тунида қўлга олиб, унинг уйида тинтув ўтказган. Фаолнинг турмуш ўртоғи тинтув ўтказганларнинг протоколида «Орозайим Нарматованинг дипломи бўйича» жиноят ишининг доирасида деб ёзилгани хабар қилинган.
Куч идоралари Ураимовни турмуш ўртоғининг ва қизининг телефонларини, шунингдек процессор ҳамда қоғозларни олиб кетишган.
9-февралда махсус хизмат Ураимовга «Ҳокимиятни куч билан босиб олишга очиқ чақириқ қилиш» моддаси билан айб қўйилганини хабар қилган. Терговнинг версияси бўйича, Ураимов ижтимоий тармоқларда «провакицион материалларни тарқатган».
Ураимовнинг адвокати Юлия Богданова куч идоралари унинг мижозини «ижтимоий тармоқларда қолдирган комментарий учун қўлга олганини» билдирган. Бироқ адвокат Ураимов ҳеч қандай чақириқлар қилмаганини ва коментарийлар «унинг стилида ёзилмаганини» таъкидлаган.
Бош прокурор Қурманқул Зулушев 9-февралдаги матбуот анжуманида Ураимов ижтимоий тармоқларда «бугунги ҳукуматни алмаштириш керак» деб, президент Садир Жапаров ва МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевга «турли номларни қўйиб, чақириқларни тарқатган» деб билдирган.
Зулушев кимнидир «ёмонлагани учун жиноят ишини қўзғаш нотўғри эканини», аммо айни вақтда «ёмонлаганнинг ўйида чақириқ ёки давлат хавфсизлигига зарар етказувчи ҳаракатлар бўлса» у одам жавобга тортили кераклигини таъкидлаган.
«Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери ва Жогорку Кенешнинг депутати Адахан Мадумаров эса Ураимовнинг қўлга олиниши партияга нисбатан босим деб баҳолаган. Шунингдек сиёсатчи МХДҚга ва ИИВга мурожаат қилиб, «тунда бориб босиб олиш амалиётини тўхататишни» талаб қилган.
Бишкекнинг Биринчи май туман суди эса Ураимовни МХДҚнинг тергов қамоғига 26-мартгача киргизган. Ураимовнинг адвокатлари бундай қарорга рози бўлмай, беш куннинг ичида аппеляция тартибида шикоят қилишини билдирган.