Ўтган суткада COVID-19дан уч киши вафот этди, янги 46 ҳолат қайд этилди

327

Қирғизистонда охирги кеча-кундузда уч нафар бемор коронавирус оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг маълумотларига кўра,  пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус юқтирган 2930 нафар киши вафот этган.

Шунингдек, ўтган суткада коронавируснинг янги 46 ҳолати аниқланди.

  • Бишкек - 31;
  • Чуй вилояти - 4 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 7 та;
  • Жалолобод вилояти – 2;
  • Баткен вилояти - 2.

Ўш шаҳри, шунингдек, Ўш, Талас ва Норин вилоятларида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари қайд этилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пандемия даврида мамлакатда жами 200 066 нафар киши коронавирус инфекциясини юқтирган.

Маълумотда, охирги суткада 236 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилгани билдирилган. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия даврида 192 971 киши COVID-19 дан тузалган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 14 февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтирган  485 нафар бемор касалхоналарда, 2119 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.