24 ёшли қирғизистонлик жангчи Марсел Нурланбек ўғли мусобақадан олган гонорарини тожикистонлик жангчи билан бўлишди.
Нурланбек ўғли Hardcore Fighting Championship MMA турнирига қатнашиб, россиялик жангчи Григорий Беляев билан курашди. Мусобақада ғалабани қўлга киритган Марсел уюштирувчилардан унинг мукофотининг ярмини тожикистонлик Камил Хасановга ўтказишни илтимос қилди.
Унинг айтишича, «Каратэ» лақаби билан машҳур тожикистонлик жангчининг онаси даволанишга муҳтож.
Нурланбек ўғли — самбо бўйича спорт устаси ва грэпплинг бўйича спорт усталигига номзод. Мусобақа вақтида россиялик жангчи Нурланбек ўғлига ҳужум қилган, аммо 2-раунднинг 2-дақиқасида қирғизистонлик спортчи рақибининг оғир усул билан мағлуб бўлишга мажбур қилган.