«ОшТВ»нинг жамоатининг қаршилигига қарамай телеканал мэрия ҳисобига ўтди

321
Сурат: Т-Медиа

«ОшТВ» телеканали Ўш шаҳар мэриясининг балансига ўтказилди. Мазкур қарор шаҳар кенгашининг 10-февралдаги йиғинида қабул қилинди. Аммо телеканалнинг жамоати бу қарорга қарши чиқишди.

ЙИғинда Ўшнинг биринчи вице-мэри Марс Исаев «ОшТВ»ни муниципал мулкка ўтказишга Вазирлар маҳкамасидан қарор келганини маълум қилди. Телеканални мэриянинг балансига тўлиқ ўтказиш учун Ўш шаҳар кенгашининг розилиги керак бўлар эди.

«ОшТВ»нинг мэрияга ўтказишнинг сабаби ҳукумат қошидаги Давлат мулк фондининг тарқатилиши — идора 2014-йилдан бошлаб «ОшТВ»ни боқшариб келади.

«Давлат ва муниципал органлар олиб бораётган ишлар ҳақида фуқароларнинг маълумотини ортириш мақсадида “ОшТВ”ни мэриянинг қарамоғига ўтказиб бериш тўғрисида Вазирлар маҳкамасига хат жўнатган. Ташаббус қўлловга олиниб, қарор чиққан», — деди Исаев.

Исаев телеканални молиялашга бюджетдан ҳеч қандай моддий муаммо туғилмаслигини, чунки  «ОшТВ» ўзини-ўзи молиялаб келганини таъкидлади. Шунингдек биринчи вице-мэр шаҳар ҳокимияти телеканалга фақатгина «ғоя жиҳатидан» ёрдам беришини билдирди.

Йиғинда депутат Нуркиз Кадирбек қизи «ОшТВ» телеканали муниципал мулкка ўтса «матбуот эркинлигига путур етмайдими, мутахассислар чекланиб қолмайдими?» деб Исаевга савол берди.

Марс Исаев «ОшТВ» телеканали бунга қадар ҳам шаҳар ҳокимиятини қўллаб келаётганини айтиб, энди ҳам мэрияни қўллашини билдирди. Шунингдек Исаев муниципалитет «ОшТВ»нинг кадр сиёсатига «аралашмайди» деб ишонтирди.

«Биз ҳеч қачон махсус буюртма бермаймиз. Фақат мэриянинг ва депутатларнинг учрашувини ёритади. Халққа етказади. Бошқача айтганда депутатларга ва мэрияга ёрдамчи қатори ёритишни илтимос қиляпмиз», — деди у.

Натижада йиғинга келган 35 депутат «маъқул», уч киши «қарши» овоз беришди.

«ОшТВ» шаҳар кенгашининг қарорига қарши

«ОшТВ»нинг директори Маратбек Акимбек ўғли эса телеканалнинг жамоати Ўш шаҳар кенгашининг қарорига қарши бўлаётганини «Клооп»га билдирди.

«Телеканалда 30дан ортиқ ходим меҳнат қилади. Жамоат қарши бўлаётганини бугунги сессияда депутатларга мен ҳам айтдим. Жамоат қарши бўлса мен ҳам улар билан биргаман. Аммо шунга қарамай қарор қабул қилинди. Энди Вазирлар маҳкамасига қарор жўнатилади, у ердан қарор тасдиқланади», — деди у.

«Ош ТВ» телеканали 1991-йили Қирғизистондаги илк ҳусусий телеканал сифатида очилган. Уни ташкил қилган тадбиркор  Халилжан Худайбердиев Ўш воқеасидан кейин АҚШга бошпана олиб кетган.

Кейин у телеканални Ўшнинг собиқ мэри Мелис Мирзақматов «қуролли одамлар ҳамрохлигида таҳдид орқали сотиб олганини» айтиб чиққан эди. Кейинчалик телеканал Худайбердиевнинг мулкини мусодара қилиш йўли билан ҳукумат қарамоғига ўтган.

Муаллиф: Муслима Довурова

Муҳаррир: Дилде Шатанова, Элдияр Бакиров